«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet108/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Зиёвуудин темир йўл станциясига юк қабул қилиб топширувчилари М. Жалилова, О. Мухаммадиевлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, хизмат йурикномасида кўрсатилган вазифани тўлик бажармаганлиги учун улар каттиқ огохлантирилади бу хатолик яна такрорланганда уларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилади.
2. Навоий темир йўл станциясига юк қабул қилиб топширувчиси О. Абдурахмонов иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, хизмат йурикномасида кўрсатилган вазифани тўлик бажармаганлиги учун унга каттиқ огохлантирилди бу хатолик яна такрорланганда унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилади.
3. Ушбу баённомани ижро этиш назорати Бухоро минтакавий темир йул узелининг юк ва тижорат булими бошлиги И.И. Камаловлар зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.


«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК юк ва
тижорат ишлари
бошлиғи
___________И.И.Камалов
«____» «_____» 2021-й


-сонли баённома


Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: Э.Э. Жщраев МТУМ ў/б
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл бекати бошлиги ва бекатнинг айбдор ишчиси.


КУН ТАРТИБИ:

2021-йилнинг 30-июн куни Бухоро-1 станциясида режага асосан тижорий ва молиявий ишлари буйича текшириш ўтказилиши муҳокамаси.




МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Вагонларни ортиш ва туширишдан аввал мижозга хабар бериш ГУ-2 китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аникланди:

  • 2021-йилнинг 28-май куни юк қабул қилувчи мижоз “Торг комплект Сервис” корхонаси номига 29006780 рақамли вагонда кафел юки келган, аммо ГУ-2 китобига мижозга хабар берилган вақти кўрсатилмаган, яъни мижозга хабар бермасдан туширишга берилганлиги аниқланди,(Текшириш вақтида жаримани яшириш аломатлари аниқланмади).

  • 2021-йилнинг 02-июн куни юк қабул қилувчи мижоз “Нефтегазускуна” корхонаси номига 23547979 рақамли вагонда цемент юки келган, аммо ГУ-2 китобига мижозга хабар берилган вақти кўрсатилмаган, яъни мижозга хабар бермасдан туширишга берилганлиги аниқланди.(Текшириш вақтида жаримани яшириш аломатлари аниқланмади).

Келган юкларни кайд килиш ГУ-42 шаклдаги китоби ФДУ-91 шаклдаги хисоботлари билан 2021-йил 1-январ кунидан бошлаб таккослаб курилганда, ташиш хужжатлари Бухоро юк хужжатларини кайта ишлаш технологик марказига тўла жўнатилган, «Бекатларда тижорат ишларини юритиш йурикномаси»нинг 79 параграфи 3,4 пунктларига (ЦФ-3504) амал қилинган.
Вагонларни куйиш ва олиш 46-шаклдаги варакаси, хар хил йигимлар ФДУ-92 шаклдаги варакаси ва юк қабул қилиб олувчи ва топширувчи ГУ-45 шаклидаги эслатмалари таққослаб кўрилганда қуйидаги камчилик аникланди:

  • 2021-йилнинг 10-январ куни юк қабул қилувчи мижоз “Орипов Феруз” МЧЖ номига 97275523, 93621779 рақамли вагонларда цемент юки келган, биринчи вагон 10-январ куни соат 20-30 да туширилган, соат 23-00да шахобча йўлидан олиб чиқилган, иккинчи вагон эса 21-30 туширилиб, 11-июн куни соат 04-00 да шахобча йўлидан олиб чиқилган, юк қабул қилиб топширувчи эслатмасига ярим соат манёвр ишлари кўрсатилмаган ва 31 048 сўм йиғим (ҚҚС 4657 сўм) ундирилмаганлиги аниқланди,

  • 2021-йилнинг март ойида юк қабул қилувчи мижоз “ SIDDIQ СО LTD” МЧЖ номига 12 ёпиқ вагонларда импорт картошка юки келган, аммо шартномавий йиғимнинг 20.3 бандига асосан ҳар бир вагонга 33 747 сўмдан, 12 вагонларга 404 964 сўм йиғим (ҚҚС 60 745 сўм) ундирилмаганлиги аниқланди,

  • 2021-йилнинг апрел ойида юк қабул қилкувчи мижоз “Бухоро Нефт Капитал” МЧЖ корхонаси номига 73089831 рақамли вагонда бензин юки келган, станциянинг юк хазиначилари томонидан қўшимча йиғимлар учун 130 212 сўм (ҚҚС 19 532 сўм) ундирилмаганлиги аниқланди,

  • 2021-йил январ ойидан май ойигача “Бухоро темир йўл таъмин” корхонаси номига 15 та вагонларда ҳар хил юклар келган, станциянинг 22-бандига асосан ҳар бир вагонга 82 441 сўмдан жами 1 236 615 сўм(ҚҚС 185 492 сўм) йиғим ундирилмагани аниқланди.

Вагонларни ортишдан аввал техник курикдан ўтказиш ВУ-14 китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аникланди:

  • 2021-йилнинг 26-январ куни юк жўнатувчи мижоз “Когон ёғ” корхонаси томонидан 73982324 рақамли вагонга сописток юки ортилган, ВУ-14 китобининг 5-бандига юкнинг номи кўрсатилмаганлиги аниқланди.

  • 2021-йилнинг 13-феврал куни 28652847, 28042281, 23527542 рақамли вагонларга цемент юки ортилган, ВУ-14 китобининг 5-бандига юкнинг номи кўрсатилмаганлиги аниқланди,

Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш учун тузилган шартномалар текширилганда муддати ўтганлар аникланмади, бироқ “Темир йўл таъмин”, “Бухоро Нефте База Когон филиали”, “Когон фаввораси”, “Когон капитал строй”шахобча йўлларининг йўриқномаси мавжудлиги, аммо шартномаси йўқлиги аниқланди.
Текшириш вактида 2021-йилнинг 01-январ кунидан 2021-илнинг 30-июн кунига қадар ГУ-38а шаклдаги вагон варакалари тўлиқ тўлдирилмаганлиги ва бунинг назорати катта юк қабул қилиб топширувчилари томонидан назоратга олинмаганлиги аникланди.
Текшириш вактида ГУ-27 шаклдаги бўш вагонларни юбориш варака(корешок переселочный накланой)лари текширилганда Бухоро-1 станцияси ходимлари томонидан тўлдирилмаслиги аникланди.
Умумий шаклдаги далолатномалар (ГУ-23) кўрилганда 2021-йилнинг 10-март кунидан 11-апрел кунига қадар тузилган далолатномаларга рақамқўймаганлиги аниқланди.
Ишончномалар текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

  • 2021-йилнинг 19-май куни юк қабул қилувчи мижоз “Капитал қурилиш дерекцияси” (НОКС)нинг ишончли вакили Шерзод Имомқулов номига берилган 8-сонли ишончномани қабул қилиб олган станциянинг юк хазиначиси сана мухрини ва имзосини қўймаганлиги аниқланди,

  • 2021-йилнинг 20-июн куни юк қабул қилувчи мижоз “Арт строн Сервис” МЧЖ нинг ишончли вакили Бунёд Рўзметов номига берилган 2-сонли ишончномани қабул қилиб олган станциянинг юк хазиначиси сана мухрини ва имзосини қўймаганлиги, ҳамда бош ҳисобчисининг имзоси йўқлиги аниқланди,

  • 2021-йилнинг 23-июн куни юк қабул қилувчи мижоз “Темир йўл ёнилғитаъмин”нинг ишончли вакили Азизбек Намозов номига берилган 280-сонли ишончномани қабул қилиб олган станциянинг юк хазиначиси сана мухрини ва имзосини қўймаганлиги аниқланди.

.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling