«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet112/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Каракуль станциясининг текширув вақтида “Бухоро иккиламчи қора металл” МЧЖ томонидан берилган талабномага асосан 2021 йил 17 май куни қора металл парчалари юкини юклаш учун 65349284 рақамли вагон ажратилган. Ушбу вагонга юк жўнатувчи томонидан 41000 кг миқдорида қора металл парчалари юкланган. Аммо қора металл парчалари юки ярим очиқ вагонларга 51000 кг миқдорида юкланиши маълум бўлсада юк хазиначилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси 2008 йил 23 октябр куни 232 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон темир йўллари низомининг 139 бандига асосан кам юкланганлиги учун 53900 сўм миқдоридаги жарима ундирилмаган ва текшириш давомида №05/21-239 рақамли йиғимлар карточкаси орқали ундирилди.
Станцияда юк ғазначилари томонидан юритилаётган юклашни хисобга олиш карточкалари текширилганда “Бухоро иккиламчи қора металл” МЧЖ томонидан 2021 йил май ойида кора металл парчалари юклаш учун 15 та ярим очиқ вагон ажратиш бўйича берилган талабномасида станция бошлиғи томонидан ортишга рухсат берилганлиги тўғрисида имзоси билан тасдиқланмасдан, юк қабул қилиб топширувчилари томонидан вагонлар юклаш учун ажратилган ва юк ғазначилари томонидан юк хужжатлари расмийлаштирилиб ўз манзиллари томон юборилган. Бухоро МТУ УК ва ПИИ “POINT VISION” МЧЖ ўртасида 2019 йил 21 сентябр куни вагонларни шахобча йўлга қўйиш ва олиш бўйича тузилган 1085-сонли шартноманинг 8 бандига асосан шахобча йўлда бир вақтда 5 вагондан юк тушириш ва 5 вагонга юк ортиш кўрсатилган. Шунга асосан юк олувчи “НЮ Логистик” номига 2021 йил 12 апрел куни соат 09-16 да 24322075, 24470783, 24548307, 26053793, 24137176, 24011355, 24631046, 26290791, 26054098, 24632754, 24471484, 24012429, 24220307, 24592982, 24015372 рақамли вагонлар кимёвий махсулотлар юкини тушириш учун келган. Ушбу вагонларнинг келганлиги тўғрисида юк олувчи “НЮ Логистик” корхонасининг ишончли вакилига 2021 йил 12 апрел куни 09-30 да хабар берилган ва вагонларни юкдан бўшатиш учун ПИИ “POINT VISION” МЧЖ шахобча йўлига 2021 йил 13 апрел куни 07-00 да 24011355, 26053793, 24220307, 24592982 рақамли вагонлар тушириш учун қўйиб берилган ва 2021 йил 13 апрл куни 17-00 да юкдан тўлиқ бўшатилган.
Шу каби 2021 йил 13 апрел куни соат 11-00 да 24137176, 24631046, 26290791, 26054098 рақамли вагонлар тушириш учун кўйиб берилган ва 2021 йил 14 апрел куни соат 09-00 да юкдан бўшатилган.
2021 йил 13 апрел куни соат 14-00 да 24015372, 24012429, 24471484, 24632754 рақамли вагонлар тушириш учун кўйиб берилган ва 24632754, 24012429 рақамли вагонлар 2021 йил 14 апрел куни соат 09-00 да ва 24220307, 24471484 рақамли вагонлар 2021 йил 13 апрел куни соат 17-00 да юкдан бўшатилган.
Аммо 1085-сонли шартноманинг 8 бандида бир вақтда 5 вагондан юк тушириш кўрсатилганлигига қарамасдан юк қабул қилувчи ва топширувчилари томонидан бир вақтда 4 вагонда юк тушириш учун эслатмалар нотўғри юритилганлиги ва бу билан жарималарнинг йўқотилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Станцияда юкдан бўшатилган вагонлар учун расмийлаштирилган бўш харакатдаги таркибни ва мосламаларни ташишга йўналтириш қайдномасининг (ГУ-33 шаклдаги) станцияда сақланадиган корешоги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да станция тижорий хисоботини юритиш бўйича йўриқномасининг 83-89 бандларига асосан тўлдирилмаганлиги аниқланди. Бу билан станциядан юкдан бўшатилиб чиқган вагонлар қайси станцияга манзиллаштирилганлиги, тозаланмаганлиги ва қайси вақтда юкдан бўшатилиб жўнатилганлиги ноъмалум бўлиб қолганлиги аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling