Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари
___________ А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2021-й
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Зафаробод темир йўл бекати бошлиги ва бекатнинг айбдор ишчиси.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 28-апрел куни Зафаробод станциясида режага асосан тижорий ва молиявий ишлари буйича текшириш ўтказилиши муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2021 йил январ, феврал ойларида 01,02,03,04,05,06,07,08,09,10-сонли вагонларни бериш ва олиб чикиш варакаларида юк кабул килувчи мижоз “Трансгазинжинеринг” МЧЖ номига тузилган вагонлар туриб колиши (соатда) меъёр буйича 02 соату 15дақиқа ёзиб ундирилган, аслида юк ташиш коидаларига асосан 01 соат 10 дақиқа белгиланган. Текширув жараёнида вагонларни ортиқча туриб қолганлиги учун жарима 8 244 600 сўм ундирилган, аслида 10 844 400 сўм жарима ундирилиши керак эди, бекатни катта юк ғазначиси Равшан Ахмедов томонидан вагонларни меъёридан ортиқча туриб колганлиги учун 2 639 800 сўм жарима кам ундирилган. Текшириш жараёнида 1”Р” сонли ФДУ-92 шаклидаги жамғарма варақаси билан ундирилди.
Станцияда ГУ-14 шаклидаги юкларни ташишга қабул қилиши вақтинчалик ёки қисман чегаралаш (адрес 72,73,75) ни қайд қилиш китоби юритилмаганлиги аниқланди.
2021 йил 01-январ куни соат 18-48 да келган 57069775 рақамли вагонда юк қабул қилувчи мижоз 5- Кон бошқармаси келган юки азотная кислота китобни 6-(хисобот рақами) катта юк қабул қилиб топширувчи-юк ғазначиси Равшан Ахмедов томонидан тўлдирилмаган.
Юк жунатувчи ва юк кабул килувчи мижозларни йиллик ишончномалари текширилганда қуйдаги камчиликлар аниқланди, масалан:
“Трансгазинжинеринг” МЧЖ томонидан Зафарабод темир йўл бекатига 2021 йил учун ишончли вакили Атаев Алишер Кадамович номига берилган бўлиб, лекин 2021йил 13-январ кунидаги ишончномада Трансгазинжинеринг МЧЖ ни юмалоқ штампсиз қабул қилинган. Жавобгар катта юк кабул килиб топширувчи – юк ғазначиси Равшан Ахмедов.
2021 йил 01-январ куни ГУ-44 шаклдаги “юкларни туширилишини руйхатга олиш” китоби рақамланган ва тикилган. Лекин китобнинг юритилиши буйича йурикнома нинг талаблари бажарилмаган, масалан:
2021 22-феврал куни соат 05-57 да 3472-сонли поезд билан 67649400-рақамли ярим очик вагонда юки щебень, юк қабул қилувчи мижоз Учкудук темир йўл масофаси (ПЧ-9) номига келган. Бекатнинг катта юк қабул қилиб топширувчи –юк ғазначиси Равшан Ахмедов томонидан, китобнинг 9,11,12-қаторлари юк туширган жойи, юк тушириб бўлган санаси вақти тўлдирилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |