«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби
Таклиф этилдилар: Тинчлик темир йўл бекат бошлиғи И.Т.Қодиров, юк қабул қилиб топширучилари Дилшод Бердиев, Ғулом Эрматов, Бинокор темир йўл бекат бошлиғи Ш.Шоназаров, юк қабул килиб топширувчиси Ҳусиддин Жабборов, Қизилтепа темир йўл бекат бошлиғи Ҳ.Идиев, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначилари Суръат Салимов, Шоакмал Бозоров, Янги-Зарафшон темир йўл бекат бошлиғи в/б Ф.Караев, юк хазиначиси Ғулом Деҳқонов, Учқудуқ-1 темир йўл бекат бошлиғи С.Б.Ҳамидов, юк қабул қилиб топширувчиси Бекзод Умиров, Учқудуқ-2 темир йўл бекат бошлиғи Ҳ.Р.Худойқулов, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Рустам Икромов, Майлисой темир йўл бекати бошлиғи З.Бобоқулов, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Дилшод Шабоновлар
Кун тартиби: Навоий транспорт прокуратурасининг 2019-йилнинг 30-июндаги 10/301-2019-сонли тақдимномада қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида. Эшитилди: Кун тартибидаги масалалар буйича узел бошлиги А.Ю. Эргашев Навоий транспорт прокуратурасининг 2019-йилнинг 30-июндаги 10/301-2019-сонли тахлили иштирокчиларга таништирди Аниқланди: Тинчлик темир йўл бекатининг юк кабул килиб топширувчиси Ғулом Эрматов 2019-йилнинг 18-март куни соат 04-38да мижоз “Марказий кон бошқармаси” АЖ корхонаси номига 33 та вагонларнинг келганлиги тўғрисида мижозга ўз вақтида хабар бермаганлиги аниқланган. Шунингдек Тинчлик темир йўл бекатининг юк кабул килиб топширувчиси Дилшод Бердиев 2019-йилнинг 26-март куни соат 15-35да мижоз “Триумф Горняк” корхонаси номига 24424541рақамли вагоннинг келганлиги тўғрисида мижозга ўз вақтида хабар бермаганлиги аниқланган. Бинокор темир йўл юк қабул қилиб топширувчиси Ҳусниддин Жабборов 2019-йилнинг 26-апрел куни соат 19-10да мижоз “Қизилқумцемент” АЖ корхонаси номига рақамли вагоннинг келганлиги тўғрисида мижозга ўз вақтида хабар бермаганлиги аниқланган. Қизилтепа темир йул бекатининг юк кабул килиб топширучи-юк хазиначиси Суръат Салимов мижоз МЧЖ “Агро олам Навоий” корхонаси номига келган вагон учун 84.824 сўм миқдорда темир йўл учун хизмат ундирмаганлиги аниқланган. Шунингдек, Қизилтепа темир йул бекатининг юк кабул килиб топширучи-юк хазиначиси Шоакмал Бозоров томонидан мижоз МЧЖ “Бухоро буюк савдо” корхонаси номига келган вагонлар учун 3.375.224 сўм миқдорда жарима ортиқча олинганлиги аниқланган. Янги-Зарафшон темир йўл бекати юк хазиначиси Ғулом Дохқонов томонидан МЧЖ “Хоразм шиша идишлари” томонидан 2019-йилнинг 24-январ куни Хонимов Шунқор маҳамадиевичга берилган ишончномасига бекатнинг сана муҳри ва ўз имзоси қўйиб тасдиқламасдан бажараётганлиги ва бекат юк ҳужжатларига қайси санада берилганлигини тасдиқловчи штамларни қўймаганлиги аниқланган. Учқудуқ-2 темир йўл бекати юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Рустам Икромов томонидан 2019-йилнинг 11-март куни юк жўнатувчи мижоз МЧЖ “Зарафшон метро глобал” корхонасининг юк ҳужжатларига сана муҳр штампларини босмаганлиги ва ишончномани сана муҳри ва ўз имзоси қўйиб тасдиқламасдан бажараётганлиги аниқланган. Юқоридаги каби камчиликларга майлисой темир йўл бекатининг юк қабул қилиб топширувчиси Дилшод Шабонов томонидан йўл қўйилганлиги аниқланган.. Учқудуқ-1 темир йул бекатинг юк кабул килиб топширучиси Бекзод Умиров 2019-йилнинг 10-апрел куни юк жўнатувчи мижоз «Шимолий кон бошқрмаси» корхонаси томонидан 65217614 ракамли вагонга металлом ортилган ВУ-14 шаклдаги вагонларни ортишдан олдин техник ва тижорий кўрикдан ўтказиш китобининг техник кўрикдан ўтказиш вақтига ўзгартириш киритганлиги аниқланган. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling