«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet17/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

БУЮРАМАН:


1. Мароқанд темир йўл станциясининг поезд қабул қилувчилари Муслимбек Примов ва Шохрух Амировлар икдан ўтказганлиги учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чоиш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилганликлари, ҳамда поездларни сифатсиз тижорий кўрраси сифатида Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш хакининг 10 % микдорида жарима қўлланилсин.
2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиғи в.б. М.Д.Ҳожиев зиммасига юклатилсин.

Баённи ёзди МКИ: Ф.Ш.Фузаилов.


«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи
___________ И.И.Камалов
2023-й «____» «_____»


-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни


Қатнашди: М.Д. Хожиев МТУМ ўринбосар
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Якатут темир йўл станция бошлиғи ва станциянинг айбдор ишчилари.
КУН ТАРТИБИ: 2023-йил 09-феврал куни юк ва тижорат ишлари нозири Ф.Ш.Фузаилов Якатут темир йўл станциясида режага асосан ўтказилган текширув бўйича далолатнома мухокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Бекатнинг юк хазиначи-юк кабул килиб топширувчилар хонасида мижозлар учун АЖ «Ўзбекистон темир йуллари», Бухоро минтакавий темир йул узели Унитар корхонаси хамда «Ўзтемирйулхисоб» марказдан чикарилган буйруклар, телеграммалар, эълонлар ва ташиш хужжатларидан намуналар тахтаси хамда «Ягона дарча» бурчаги мавжудлиги,ҳамда станция ходимлари “Ягона Дарча” тизимида тўлиқ ишлар олиб бораётганлиги аниқланди.
Текшириш вақтида дебитор қарздорлик мавжуд корхона йўқлиги аниқланди.
Бухоро юк хужжатларини кайта ишлаш технологик маркази билан мижозлар уртасида тузилган келишув урганиб чикилганда, Бухоро юк хужжатларини кайта ишлаш технологик маркази томонидан дебиторлик ва кредиторлик карзларнинг уз вактида ундириш чоралари курилган, дебиторлик карздорликлар булган ташкилотлар йуклиги аниқланди.
Келган юкларни кайд килиш ГУ-42 шаклдаги китоби ФДУ-91 шаклдаги хисоботлари билан 2022-йил 01-август кунидан бошлаб таққослаб курилганда, ташиш хужжатлари Бухоро юк хужжатларини кайта ишлаш технологик марказига тула жунатилган, «Бекатларда тижорат ишларини юритиш йурикномаси»нинг 79 параграфи 3,4 пунктларига (ЦФ-3504) амал килинган.
Вагонларни куйиш ва олиш ГУ-46 шаклдаги варакаси, хар хил йигимлар ФДУ-92 шаклдаги варакаси ва юк кабул килиб олувчи ва топширувчи ГУ-45 шаклидаги эслатмалари таккослаб курилганда куйидаги камчиликлар аникланди:
2022-йилнинг август ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи” корхонаси томонидан 4 та цистерна вагонларга конденцат юки ортилган бўлиб, шартномавий тарифларнинг 3.1-банди(мижознинг аризасига биноан халқаро ва ички қатновларда юк ортиш учун инвентар вагонларда юк ортиш учун инвентар вагонларга қўшимча режани ажратиш)га асосан 31/8-1-сонли ФДУ-92 шаклдаги қўшимча йиғимлар варақаси орқали 962 632 сўм ундирилиши кераб бўлган, аммо 481 316 сўм ундирилилганлиги аниқланди. Текшириш вақтида Р1 рақамли қўшимча йиғим варақасида 481 316 сўм ундирилди.
ГУ-2 китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 08-август куни юк қабул қилувчи мижоз “Рашид Рамшид” МЧЖ корхонаси номига 96368386 вагонда цемент юки келган, станциянинг юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси ГУ-2 китобига хабар бермаганлиги, ҳамда ГУ2 китобига қайд қилмаганлиги аниқланди,
ГУ-34 шаклдаги юкларни ташишга қабул қилиш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 29-декабр куни юк жўнатувчи мижоз ООО “Техник Корхоналар Мосламалар Фабрикаси” корхонаси томонидан 24625022, 28351344 рақамли вагонларга ун юки ортилган бўлиб, станциянинг ишдаги юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси ГУ-34 китобининг11-12-бандлари, яъни вагонларни ортишга бериш ва ортиб бўлинган вақтлари қайд қилинмаганлиги аниқланди(текшириш вақтида жаримани яшириш аъломатлари аниқланмади).
ВУ-15 шаклдаги вагонларни техник ҳолатни қайд қилиш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 03-сент куни юк қабул қилувчи мижоз “Бобур строй” МЧЖ номига 96712773 рақамли вагонда цемент юки, юк қабул қилувчи мижоз “Дедемен строй” МЧЖ номига 97265490 рақамли вагонда цемент юки, ҳамда юк қабул қилувчи мижоз “Жондор Чинор фермер хўжалиги” МЧЖ номига 95040903, 95014403, 95868360 рақамли вагонларда буғдой юки келган, станция ходимлари ВУ-15 китобига қайд қилмасдан мазкур вагонни туширишга берганлиги аниқланди,
2022-йилнинг 29-декабр куни юк жўнатувчи мижоз “Техник Мосламалар Фабрикаси” МЧЖ томонидан 28351344, 24625022 рақамли вагонларга мука юки ортилган бўлиб, ВУ-15 китобига мижоздан қабул қилиш қайд қилинмаганлиги аниқланди.
2023-йилнинг 02-январ куни юк қабул қилувчи мижоз ООО “Сулпро” номига 11 дона ярим очиқ вагонлар келган, юк қабул қилувчи мижоз вакили Муродалиев имзо қўймаганлиги аниқланди,
2023-йилнинг 02-январ куни юк қабул қилувчи мижоз “Евроснар” номига 5 дона ярим очиқ вагонларда соя юки келган, ВУ-15 китобига юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси М.Хайруллаев имзо қўймаганлиги аниқланди.
ГУ-1 шаклдаги ҳисобга олиш варақалари текширилганда камчиликлар аниқланмади.
ГУ-23 шаклдаги умумий далолатномалар текширилганда камчиликлар аниқланмади.
ГУ-45 шаклдаги юк қабул қилувчи эслатмаси тикилганлиги ва рақамланганлиги аниқланди.
Ишончномалар текширилганда камчиликлар аниқланмади.
ГУ-42 шаклдаги келган юкларни қайд қилиш китоби текширилганда камчиликлар аниқланмади.
ВУ-14 шаклдаги вагонларни ортишдан аввал техник кўрикдан ўтказиш китоби текширилганда камчиликлар аниқланмади.
Шунингдек, “Қандим Газни Қайта ишлаш Заводи” шахобча йўлининг хам темир йўл билан шартномаси йўқлиги аниқланди.
ГУ-14 китоби текширилганда рақамланганлиги ва тикилганлиги, аммо ГУ-72,73,75-сонли конвенция тақиқлари учун битта китоб юритилаётганлиги аниқланди.
Текшириш вақтида станцияда Қайта манзиллаштирилган вагонларни қайд қилиш китоби йўқлиги аниқланди.
Текшириш вақтида станцияда ДУ-40 шаклдаги ҳужжатларни поезд машинистига бериш ва қабул қилиб олиш китоби текширилганда амчиликлар аниқланмади.
ГНУ-2 шаклдаги Тижорий далолатномалар тузилганлиги расмийлаштирилиб бориладиган китоби юритилмаётганлиги аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling