Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари
___________А.Ш.Бозоров
«____»«_____»2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: А.Х. Ахмедов МТУН
И.И. Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл станцияси бошлиғи в.б. У.Б. Исломов ва айбдор ходимлар.
КУН ТАРТИБИ: 2022-йилнинг 23-ноябрдан 24-ноябрга ўтар кечаси техник ва технологик назорати бошқармаси Бухоро МТУ УК нозирлари Х.Н. Зиёев ва М.У. Махмудовлар томонидан ўтказилган тунги текширув бўйича далолатнома мухокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2-маскан текширилганда: тунги иш вақтида сигналист Ф. Жумаев иш жойида тасдиқланган жадвал асосида хушёр ҳолатда белгиланган темир йўл кийимида ишлаётганлиги аниқланган. Поездлар ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ берилган саволларга қониқарли жавоб берган. Катта поезд қабул қилувчиси Ш. Ортиқов ва поезд қабул қилувчиси А. Ғуломовлар иш жойида ухлаб ётганликлари аниқланган. Ҳолатни мухокама қилинганда ва тушунтириш хати олинганда пост сигналчиси Ф. Жумаевни сўзларига кўра Ш. Ортиқов соғлиги кўтармаганлиги сабабли шериги А. Ғуломов билан бирга чўзилиб ўтирган. Катта поезд қабул қилувчиси Ш. Ортиқов ва А. Ғуломовларнинг ёзган тушинтириш хатлари бўйича Ш. Ортиқов соғлиги кўтармаганлиги туфайли дори ичиб чўзилиб ўтирганлиги айтиб ўтилган.
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Бухоро-1 темир йўл станциясининг катта поезд қабул қилувчиси Ш. Ортиқовни мехнат интизомларини бузиб, корхонанинг ички тартиб қоидаларини бузиб ухлаб ётганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 2-бандига асосан 30 % миқдорида жарима қўлланилсин ва станциянинг хўжалик ишлари бригадасига ишлашга юборилсин.
2. Бухоро-1 темир йўл станциясининг поезд қабул қилувчиси А. Ғуломовни мехнат интизомларини бузиб, корхонанинг ички тартиб қоидаларини бузиб ухлаб ётганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 2-бандига асосан 30 % миқдорида жарима қўлланилсин ва станциянинг хўжалик ишлари бригадасига ишлашга юборилсин.
3. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиғи И.И.Камалов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |