«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet27/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.

«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари
___________А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й


-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Йиғилишда: Бухоро транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси 2-даражали юрист М.Х. Арашов, Бухоро МТУ бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ш. Бозоров, ташиш ва бекатлар ишлари бўлими бошлиғи А.Ҳ.Ахмедов, юк ва тижорат бўлими бошлиғи И.И. Камалов, етакчи ҳуқуқшунос Ж. Саттаров, ходимлар бўлими бошлиғи Ф.Ш. Саломовлар иштирок этдилар.
Таклиф этилдилар: Қоракўл темир йўл бекати бошлиғи О.О.Мирзаев, юк қабул қилиб топширувчиси Омон Мамарайимов, Якатут темир йўл бекати бошлиғи Ш.С.Шадиев, катта юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Жалил Ҳожиев, Бухоро-2 темир йул бекати бошлиги Р.Х.Бойлиев юк қабул қилиб топширувчилари Отабек Бойлиев ва Сайёра Комилова, Бухоро-1 темир йўл бекати бошлиғи У.О.Турдиев, юк қабул қилиб топширувчиси Азиза Сафаровалар.
Кун тартиби:
Бухоро транспорт прокуратурасининг 2022-йилнинг 30-сентябр кунидаги 10298-22-сонли такдимномада конун бузилиш холатлари ва унга имкон берувчи шарт шароитларни бартараф килиш хусусида.
Эшитилди: Кун тартибидаги масалалар буйича узел бошлиги А.Ю. Эргашев Бухоро транспорт прокуратурасининг 2022-йилнинг 30-сентябр кунидаги 10/298-22-сонли такдимнома тахлили иштирокчиларга таништирди.


Аникланди:
Бухоро-1 темир йўл станциясида тадбиркорлик субъектлари томонидан юк юкланган вагонлар бўйича юк ташиш ҳужжатлари текширилганда, 2022-йилнинг 11-сентябр куни юк жўнатувчи мижоз “Шахбоз Карпет” МЧЖ томонидан 62563465 рақамли вагонга 65 тонна каолин юки ортилган. Вагоннинг юк кўтариш қобилияти 70 тонна бўлишига қарамасдан Бухоро-1 станциясининг юк қабул қилиб топширувчиси Азиза Сафарова ортилмаган 5 тонна учун ГУ-23 шаклдаги умумий далолатномани расмийлаштирмаганлиги, ҳамда 12.09.190-сонли қўшимча йиғимлар варақасида 30 000 сўм ортилмаганлик учун жарима ундирилмаганлиги аниқланди. Бу билан Азиза Сафарова 2008-йил 23-октябр куни Вазирлар Маҳкамасининг 232-сонли буйруғига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми”нинг 139-банди талаблари бузилганлиги аниқланди.
Қоракўл темир йўл станциясида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан юк юкланган вагонлар бўйича юк ташиш ҳужжатларининг қонуний расмийлаштирилиши текширилганда, 2022-йилнинг 13-сентябр куни юк жўнатувчи мижоз “Eriell Osme UP Burenie” корхонаси томониадан 62224407 рқамли вагонга труба Қарши станцияси манзилига ортилган ва 306076-сонли ГУ-27 шаклдаги юк ҳужжати расмийлаштирилган, аммо юк ҳужжатининг “Юк оғирлигини ўлчаш тури” банди ва ГУ-38а шаклдаги вагон варақасининг вагонни ортилган вақти ва ортиб бўлинган вақти банди тўлдирилмаганлиги юк қабул қилиб топширувчиси Омон Мамарайимов томонидан тўлдирилмаганлиги аниқланди.
Якатут темир йўл станциясида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари номига келган вагонлар бўйича темир йўл ҳужжатларининг қонунийлиги текширилганда, 2022-йилнинг 08-август куни юк қабул қилувчи мижоз “Рашид Рамшид” МЧЖ номига 96368386 рақамли вагонда цемент юки келган бўлиб, соат 12-00да туширишга берилган ва соат 14-00да тушириб бўлинган, аммо Якатут станциянинг катта юк қабул қилиб топширучи-юк хазиначиси Жалил Ҳожиев мижозга вагони келганлиги тўғрисида хабар бермасдан туширишга берганлиги аниқланди. Бу билан Жалил Ҳожиев 2008-йил 23-октябр куни Вазирлар Маҳкамасининг 232-сонли буйруғига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми”нинг 57-банди талаблари бузилганлиги аниқланди.
Бухоро-2 темир йўл станциясида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан юк юкланган вагонлар бўйича юк ташиш ҳужжатлари текширилганда, 2022-йилнинг 23-август куни юк жўнатувчи мижоз “Олтин Бошоқ” МЧЖ корхонаси томонидан 24528614, 24531139 рақамли вагонларга ун юки ортилган бўлиб, ВУ-14 китобининг 7-банди, яъни техник кўрикдан ўтказиб имзо билан тасдиқлаш бандига станциянинг юк қабул қилиб топширувчиси Отабек Бойлиев томонидан имзо қўйилмаганлиги аниқланди. Бухоро-2 темир йўл станциясида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари номига келган вагонлар бўйича темир йўл ҳужжатларининг қонунийлиги текширилганда, 2022-йилнинг 30-июнь куни юк қабул қилувчи мижоз “Бунёдкор Саноат Бутлаш” МЧЖ номига 96369459, 93545143 рақамли вагонларда цемент юки келган бўлиб, 2022-йилнинг 01-июнь куни саот 06-00да туширишга берилган ва соат 10-00да тушириб бўлинган, аммо станциянинг юк қабул қилиб топширучиси Сайёра Комилова томонидан ГУ-44 шаклдаги юкларни тушириш китобининг 11-12-бандалари тўлдирилмаганлиги аниқланди.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling