Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
____________А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Қороул-Бозор темир йўл станция бошлиғининг муовуни ва айбдор ишчи ходимлар.
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 03-август куни “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ раисининг ўринбосари томонидан ўтказилган видео селектрда 26-июл кунидаги 1783 сонли тезкор буйруқ бажарилмаганлиги сабаб Қораул-Бозор темир йўл станциясидан расмийлаштирилга конвенцион тадқид остида тушган 73298085 рақамли вагон мухокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2022-йил 28-июл куни Қороул-Бозор темир йўл станциясидан мижоз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан юкдан туширилган 73298085 рақамли бўш вагон 845550 рақамли СМГС йўл хужжати Никел темир йўл станцияси манзилага расмийлаштириб станциянинг юк хазиначисига топширилган ва ташиш учун қабул қилинган.
Бу билан “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ юк ва тижорат бошқарма бошлиғининг ўринбосари имзолаган 1783 сонли буйруғи ва ташиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари имзолаган 1606-А сонли буйруғида 2022 йилнинг 26-июл кунидан Қозоғистон темир йўлларининг Алимбет чегара туташув маскани орқали Россия темир йўлларининг Орск-Новый темир йўл станциясидан ўтадиган вагонларга конвенция тадқиди талаблари бажарилмаган.
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Қороул-Бозор темир йўл станция бошлиғининг ўринбосари Д.Л. Насуллаев, катта юк хазиначиси Х.А. Ходжиев, юк хазиначиси Д.Н. Қосимовалар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, юк ва тижорат бошқарма бошлиғининг ўринбосари имзолаган 1783 сонли буйруги ва ташиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари имзолаган 1606-А сонли буйруқларини, яъни Алимбет чегара туташув маскани орқали конвенция тадқиди талабларини бажарилмаганликлари учун улардан тушинтириш хати олиб огохлантирилсин ва мухокама билан чеклансин, бундай холат яна такрорланса уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўланилсин.
2. Ўзбекистон темир йўллари бошқармасидан 73298085 рақамли вагонни туриб қолганлиги учун жарима белгиланган холда жарима миқдори айбдор ходимлардан етказилган зарар учун хар биридан тенг миқдорда ойлик маошидан ундирилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |