Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир йўл узелиУК бошлиғининг биринчи ўринбосари ______________А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И. Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро минтақавий темир йўл узели УК Навоий станцияси бошлиғи А.Р.Норбоев, ШЧ-6 корхонаси бошлиғи в/б ва айбдор ходимлари.
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 03-август куни “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ раисининг ўринбосари томонидан ўтказилган видео селектрда 26-июл кунидаги 1783 сонли тезкор буйруқ бажарилмаганлиги сабаб Навои темир йўл станциясидан расмийлаштирилган конвенцион тадқид остида тушган вагонлар мухокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Навоий темир йўл станциясига юк қабул қиувчи мижоз “Magick Black OIl” МЧЖ номига 51234789, 70181143, 51645620 рақамли вагонларда битум юки келган. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Газиев томонидан 2022-йилнинг 22-июль куни имзоланган 1606-сонли тезкор хабарномага асосан Қозиғистон темир йўллари Алимбет чегара станциясидан вагонларни олиб ўтишга тақиқ берилганлиги қарамасдан, Навоий темир йўл станциясининг катта юк хазиначиси Д.Қурбонова 51234789 рақамли вагонни 28-июль куни, ҳамда 70181143, 51645620 рақамли вагонларни Никель РЖД станцияси манзилига расмийлаштирилганлиги аниқланган. Натижада мазкур вагонлар Тошкент минтавий темир йўл узели УКнинг Чуқурсой станциясида конвенция тақиқи сабабли поезд таркибидан узиб қолинган.
Юқорида кўрсатилган тақиқ буйруқлар Тинчлик телеграф қурилмасига 2022 йилнинг 22-июл куни соат 19-27да келиб тушган ва бу буйруқ Навои темир йўл станция бошлиги номига конверт орқали 26-июл куни жўнатилди.
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
Навоий темир йўл станция бошлиғи Азиз Норбоев мехнат интизомини бузиб, қўл остидаги ходимлар иши устидан назоратни сусайтириб юборганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида жрима солинсин.
Навиой темир йўл станциясининг катта юк хазиначиси Дилафруз Қурбонова мехнат интизомини бузиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришда локайдлик килганлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарлари томонидан имзоланган тезкор хабарномалар ижросини таъминланмагнлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида жарима солинсин.
Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И.Камалов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |