МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Қизил-Тепо темир йўл станциясининг юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Учкун Турсунов меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида жарима солинсин.
2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: Н.Б. Ходжиев МТУН
И.И. Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Зарафшон, Катақўргон, Зиёвуддин, Улугбек, Булунгур, Жомбой, Жума, Мараканд ва Самарканд темир йўл станциялар бошлиқлари ва станцияларнинг айбдор ишчилари
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 18-март кунидаги “Узтемирйўлхисоб” маркази нозирлари Р.Р. Умматов ва Х.Х. Саримсоқовлар томонидан Бухоро МТУ тассаруфидаги Самарканд худуд станцияларнинг молиявий фаолияти бўйича ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Улуғбек станцияси (ДС Абдуллаев Х.Б., катта юк ғазначиси Усмонова Р.)
Улуғбек станциясида 2022 йил январ-феврал ойларида 740 та вагонларда юк жўнатилган, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 10 тага камайган бўлиб 2021 йилда бу кўсаткич 750 та вагонни ташкил этган, 2022 йил январ-феврал ойларида станцияда 914 та вагонлардан юк туширилган, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 114 та вагонга камайган бўлиб 2021 йил бу кўсаткич 1028 вагонни ташкил этган.
Жами станция бўйича дебиторлик қарз – 603 800 405 сўм бўлиб, шундан 19 412 964 сўм муддати ўтган қарздорлик, текширув кунида жами 583 624 791 сўм дебитор қарздорлик ундирилган (жавобгар станция бошлиғи ва юк ғазначилари).
Станцияда мижозларга кўрсатилган темир йўл хизматлари учун расмийлаштирилган ФДУ-92 шаклидаги “Қўшимча йиғимлар учун йиғув варақа”лари, ГУ-46 шаклидаги “Вагонларни бериш ва олиб чиқиш варақа”лари, ГУ-45 шаклидаги “Юк қабул қилиб топширувчисининг эслатма”ларида келишилган қўшимча ва шартномавий йиғимлар, жарималрни тўлиқ ва тўғри хисобланишини танлов орқали текширилганида қуйидаги камчиликлар аниқланди;
1001018 сонли вагонларни бериш ва олиш варақаси, юк олувчи “Азия метал проф” МЧЖ (8796106 сонли шартнома), 54433057, 54568944, 54547229 рақамли вагонлар 03.01.2022 йил соат 2-40 дан 10.01.2022 йил 10-00 гача юк тушириш жараёнида турган бўлиб, юк ғазначиси томонидан 23 571 000 сўм жарима ундирилган, аслида 23 733 000 сўм жарима ундирилиши лозим эди, натижада 162 000 сўм камомадга йўл қўйилган, ушбу камомадни ундириш учун текшириш жараёнида 1003160 сонли вагонларни бериш ва олиш варақаси расмийлаштирилди.(жавобгар станция юк ғазначиси)
Do'stlaringiz bilan baham: |