МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
Зиёвуддин темир йўл станциясининг юк қабул қилиб топширувчилари Сирожиддин Хасанов, Шерзод Очиловлар мехнат интизомини бузиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйганликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда станция тижорий хисоботини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бузганликлари учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисм 2-бандига асосан ўртача ойлик иш хакидан 10 % микдорида жарима қўлланилсин.
Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Зиёвуддин темир йўл станция бошлиги ва станциянинг айбдор ишчилари
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 15-март кунидаги юк ва тижорат ишлари нозири Ф. Негбоев томонидан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Жумладан, юк қабул қилиб топширувчисининг 24-сонли эслатмаси 63008510, 62728100, 96291265, 67340257 рақамли вагонлар юки йўл ўтказгич бўлиб юк олувчи ПЧ-11, текширув кунида вагонлар юки билан бўлган лекин эслатмада мижоз томонидан вагон бўш холатда топширилди деб эслатмада имзо қўйилганлиги аниқланган.
Юкларни жўнатиш ГУ-34шаклидаги китоб билан юкларни юклашда вагонларни техник кўрикдан ўтказиш ВУ-14 шаклидаги китоби биргаликда текширганда 30721955 рақамли вагонда қум юки мижоз Кармана кварц томонидан 2021 йил 19-декабр куни соат 01-00да техник кўрик ўтказмасдан юклаш учун берилганлиги аникланган.
67842153 рақамли вагонда кварц қум юки мижоз Интер сервис строй томонидан 2021 йил 27-декабр куни соат 16-30да техник кўрик ўтказмасдан юклаш учун берилганлиги аникланган.
68447325 рақамли вагонда руда юки мижоз Навоий КМК томонидан 2022 йил 26-январ куни соат 05-00да техник кўрик ўтказмасдан юклаш учун берилганлиги аникланган.
Бундан ташқари, станцияда юритилаётган юкларни тушириш ГУ-44 шаклидаги китоб текширилганда 73715534 рақамли вагонда юки ёнилги махсулоти билан юк олувчи мижоз Самарканд ёқилги қуйиш омборига 2021 йилнинг 05-сентябр куни соат 09-00да келган бўлиб юк тушириш китобининг 12-бандига вагоннинг туширилган санасига тузатиш киритилганлиги аниқланган.
ГУ-23 шаклидаги умумий далолатномалар текширилганда, 2021 йилнинг 21-июн кунида 42-сонли далолатнома расмийлаштирилган, аммо далолатнома тузилаётганда иштирок этган шахслар имзолари қўйилмаган.
57-сонли далолатнома расмийлаштирилган, аммо далолатнома тузилаётганда иштирок этган шахслар имзолари қўйилмаган.
2021 йилнинг 31-декабр кунида 38-сонли далолатнома расмийлаштирилган, аммо далолатнома тузилаётганда иштирок этган шахслар имзолари қўйилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |