«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet81/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Қизил-Тепо темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Е Аштаева, юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначисилари С. Салимов, Ш. Бозоров, У. Турсуновлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи йўриқнома талабларини бузганликлари, камомадларга йўл қўйганликлари учун уларга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида жарима солинсин.
2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.


Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни


Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл станция бошлиги ва станциянинг айбдор ишчилари


КУН ТАРТИБИ: 2021 йил 30-декабр кунидаги юк ва тижорат ишлари бўлим катта нозири Д.М. Қосимов томонидан режага асосан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Келган юкларни мижозга хабар беришни қайд қилиш ГУ-2 шаклдаги китоб кўриб чиқилганда қуйидаги аниқланди:
2021 йилнинг 19-август куни мижоз ПМС-17 корхонасига МВСП юки 67841148 рақамли вагонга келган бўлиб, китобда мижозга хабар берилган вақти кўрсатиб ўтилмаганлиги аниқланди.
2021 йилнинг 08-сентябр куни мижоз Кўмир брикет корхонасига темир-бетон шпаллар юки 65307548 рақамли вагонга келган бўлиб, китобда хабар олган мижоз фамилия исми кўрсатилмай кетилганлиги аниқланди.
ВУ-15 шаклидаги вагонларни юк туширишдан олдин ва кейин мижозларга топшириш, қабул қилиш китоби кўриб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:
2021 йилнинг 04-декабр куни мижоз Когон нефть омборига 5та цс д/ёкилгиси келган бўлиб, китобда вагон кўрувчиси, юк қабул қилиб топширувчи ва мижоз имзоси йуқлиги аниқланди.
2021 йилнинг 03-декабр куни мижоз ПМС-17 корхонасига 1та кр ва 4пл вагонлар ва 1та кр мижоз “Форсаж” номига келган бўлиб, китобда вагон кўрувчиси, юк қабул қилиб топширувчи ва мижоз имзоси йўқлиги аниқланди.
2021 йилнинг 02-декабр куни мижоз “Нефть капитал” номига 5та цс келган бўлиб, китобда вагон кўрувчиси, юк қабул қилиб топширувчи ва мижоз имзоси йўқлиги аниқланди.
ВУ-14 шаклидаги вагонларни юклашдан олдин техник ва тижорий кўрик ўтказиш китоби текширилганда қуйидагилар аниқланди:
Юк ортувчи мижоз “Шахбоз карпет” корхонаси томонидан 2021 йилнинг 11-декабр куни каолин юки 67338541 рақамли вагонга юкланган бўлиб, вагон юк ортишдан олдин техник ва тижорий кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Вагонларни қўйиш ва олиш 46-шаклдаги варақаси, хар хил йиғимлар ФДУ-92 шаклдаги варақаси ва юк қабул қилиб топширувчи ГУ-45 шаклидаги эслатмалари таққослаб кўрилганда, қуйидагилар аниқланди:
“Капитал қурилиш дирекцияси” корхонасига тузилган 2507290 хар хил йиғимлар варақаси ва юк қабул қилиб топширувчи эслатмада 3та вагондан юк туширилган бўлиб, бу вагонлар 2021 йилнинг 27-июл куни соат 07-00 қўйиб берилган бўлиб юкидан 30-июл куни соат 11-00да бўшаганлиги кўрсатиб ўтилган, шартномавий йигимнинг 32.2 банди бўйича вагонда юк сақлаганлиги учун жами 816.108 сўмлик темир йўл хизматлари учун ундирилмаганлиги аниқланди.
“Бухороцементсавдо” корхонасига тузилган 1507270 вагонларни қўйиш ва олиш варақасида 93650547, 93535243 рақамли юки цемент билан вагонлардан манёвр хизматлари учун 62.096 сўмлик темир йўл хизматлари учун ундирилмаганлиги аниқланди.
“АРТ стронг сервис” корхонасига тузилган 1507409 рақамли хар хил йиғимлар варақасида 4та вагон учун шартномавий йигимнинг 22-банди бўйича шахобча йўли бўлмаган мижозлардан жами 329.764 сўмлик темир йўл хизматлари учун ундирилмаганлиги аниқланди.
“Капитал қурилиш дирекцияси” корхонасига тузилган 1307405 рақамли хар хил йиғимлар варақаси ва юк қабул қилиб топширувчи эслатмада 96713623 рақамли вагондан цемент юки туширилган бўлиб, бу вагонлар 2021 йилнинг 27-июн куни соат 21-00 қўйиб берилган бўлиб юкидан 12-июл куни соат 16-00да бўшаганлиги кўрсатиб ўтилган, шартномавий йигимнинг 32.2 банди бўйича вагонда юк сақлаганлиги учун жами 3.808.504 сўмлик темир йўл хизматлари учун ундирилмаганлиги аниқланди.
Станцияда юритилаётган юкларни тушириш ГУ-44 шаклдаги китоб текшириб кўрилганда, қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2021 йилнинг 11-август куни юк олувчи мижоз “Бухоро темир йўл таъмин” номига 96366323 рақамли вагонда цемент билан келган бўлиб, китобда вагонни юк тушириш учун берилган ва туширилган вақтига ўзгартириш киритилганлиги аниқланди.
2021 йилнинг 11-август куни юк олувчи мижоз “Ёнилги таъмин” номига 73920743 рақамли вагонда дизел ёкилгиси билан келган бўлиб, китобда вагонни юк тушириб бўлган санаси ва соати қўйилмаганлиги аниқланди.
2021 йилнинг 15-октябр куни юк олувчи мижоз “Эпархия” номига 61043808, 63599179 рақамли вагонда цемент билан келган бўлиб, китобда вагонни юк тушириб бўлган санаси ва соати қўйилмаганлиги аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling