«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлигининг ўринбосари Э.Э. Жўраев зиммасига юклатилсин. Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов


Download 1.64 Mb.
bet89/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлигининг ўринбосари Э.Э. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.


«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи в/б


___________ Э.Э.Жўраев
2021-й «____» «_____»


-сонли баённома


Юк ва тижорат ишлари булимии бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: Д.М. Қосимов МКИС ўринбосари
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Зиёвуддин темир йўл бекат бошлиги ва бекатнинг айбдор ишчиси.


КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 22-октябр куни “Ўзтемирйўҳисоб” Маркази Самарқанд филиали ташиш ҳужжатларини назорат қилиш нозирлари Ф.Э.Мейлиев ва М.Т.Умматовлар томонидан ўтказилган текширув далолатнома муҳокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Келган юклар бўйича ФО-5 шаклдаги тузилгган ҳисоботлар ГУ-42 шаклдаги келган юкларни қайд қилиш китоби билан солиштирма равишда текширилганда 20-октябр кунида 185419-сонли йўл ҳужжатига тузилган 467501 сўм йўл кира ҳаққига, ҳамда 016777, 016778-сонли йўл ҳужжатларига тузилган 380, 381-сонли ФО-5 шаклдаги ҳисоботлари юритилиб Самарқанд юк ҳужжатларини қайта ишлаш технологик марказига бекатнинг юк хазиначиси М.Д.Тошпўлотова томонидан ўз вақтида юборилмаганлиги аниқланган.
Станцияда юритиладиган ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилишни рўйхатга олиш китоби, ташиш режасини бажарилиши ГУ-1 шаклдаги ҳисобга олиш варақалари солиштирма равишда текширилганда 15-август куни “Бест Мих Зет” МЧЖ корхонаси томонидан Ургенч станциясига 23564909 рақамли вагонга гипс юки ортилиб, 118500-сонли йўл ҳужжати расмийлаштирилиб жўнатилган. Станциянинг катта юк хазиначиси Ҳ.Эшқобилов томонидан ушбу корхона билан Самарқанд юк ҳужжатларини қайта ишлаш технологик маркази билан ўзаро келишув(Соглашения)и тузилмасдан ва мижозга кўрсатиладиган темир йўл хизмати ва ташиш ҳақлари тўлови олдиндан 100 фоиз миқдорида амалга оширилмасдан 4 299 928 сўмга темир йўл хизматлари кўрсатилганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда мазкур корхонанинг 13 876 869 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Сентябр ойининг биринчи н кунлигида юк қабул қилувчи мижоз “Кўмиртаъминот” МЧЖ корхонаси номига кўмир юки келган 4 та вагонларга 10.09.13-сонли ГУ-46 шаклдаги вагонларни қўйиб бериш ва олиш варақасида бектнинг юк хазиначиси М.Тошпўлотова томонидан 73449 сўм миқдорда манёвр ишлари йиғими ҳисобланиб ундирилмаганлиги аниқланган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling