2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2021й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: Х.Н. Хайруллаев МТУН
Э.Э. Жўраев МТУМ в/б
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро-2 темир йўл станция бошлиги ва бекатнинг айбдор ишчилари
КУН ТАРТИБИ: 2021 йил 26-ноябр кунидаги “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ бошқарув раиси томонидан ўтказилган селектор мухокамасида ярим очиқ вагонлар айланмаси бўйича Бухоро-2 темир йўл станциясида меъёридан ортиқ туриб қолган вагонлар муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2021 йилнинг 16-ноябр куни соат 19-40да Бухоро-1 темир йўл станциясидан 65218141 рақамли вагон юк ортиш учун бўш холатда келган бўлиб, 2021 йилнинг 19-ноябр куни соат 12-00да мижоз Бухороиккиламчмқораметал корхонасига темир чиқиндилари юки юклаш учун берилган, юк вагонга юклаб бўлган вақти 2021 йилнинг 19-ноябр куни соат 14-00да.
Вагон Бухоро-2 темир йўл станция йўлларига юк ортиш жараёнигача жами 65 соат туриб қолган бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллар” АЖга жами бўлиб 63245 сўмлик зарар етказилган.
Бу холат бўйича станция бошлигининг ўринбосари Хабиб Хайдаров томонидан вагонларни станция йўлларига туриб қолишни назорат қилмаганлиги сабаб бўлган.
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Бухоро-2 темир йўл станция бошлигининг ўринбосари Хабиб Хайдаров меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, вагонларни станция йўлларига бекор туриб қолиши бўйича назоратни сусайтирганли учун унга 63245 сўмлик зарарни ойлик маошидан сақлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |