«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet91/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Нурбулоқ темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчиси-юк хазиначиси Х Нодиров, юк қабул қилиб топширувчиси-юк хазиначиси Х Пулатовлар меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги ва камомадларга йўл қўйганлиги учун уларга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсанд эълон қилинсин.
2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлигининг ўринбосари Э.Э. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.


Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари


А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2021й


-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни


Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


КУН ТАРТИБИ: Самарканд вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг 2021 йилнинг 02-август кунидаги 34/11-2118 сонли тақдимнома мухокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Самарканд вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг 2021 йилнинг 02-август кунидаги 34/11-2118 сонли тақдимномасида Зиёвуддин темир йўл станциясининг юк қабул қилиб топширувчиси Джалилова Мархабони Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан иш олиб борилган.
Жумладан: 2021 йил 29 май куни соат 17-20 да Пахтачи туманинг “Зиёвуддин темир йул бекати”га “Сухроббек Сардорбек” МЧЖ га тегишли булган, 96363270- сонли юк вагонига ортилган 63 тоннадан иборат цемент махсулотлар Навоий вилоятининг “Бинокор” темир йул бекатидан 7312 86 72 80 сонли юк поезди таркибда келиб тушган булиб, ушбу юк вагони 2021 йил 30 май куни 24-сонли умумий фойдаланиш йўлига ўтказиб қўйилган бўлишига карамасдан, Зиёвуддин темир йўл бекатида юритилган ГУ-42 шаклидаги (келган юкларни кайд килиш) китобида ушбу юк вагони 2021 йил 29 май куни соат 12-19 да, келиб тушганлиги хакида нотўгри маълумотлар киритилиб расмийлаштирилгандан сўнг, Зиёвуддин темир йул бекатида юритиладиган ГУ-44 (келиб тушган юкларни туширишни кайд килиш) китобига вагон соат 14-30 да очилиб, 17-30 да туширилганлиги хакида кўрсатиб ўтилган Памятка (Ёднома) тузган.
Бундан ташкари, Зиёвуддин темир йул бекатига 2021 йил 29 май куни соат 17-20 да, 7312 86 72 80-сонли юк поезди таркибда келиб тушган. Пахтачи ободонлаштириш булимига тегишли бўлган цемент махсулотлари ортилган 24439010-сонли вагон, 2021 йил 30 май куни 24-сонли умумий фойдаланиш йўлига ўтказиб қўйилган бўлишига карамасдан, у томонидан темир йўл бекатида юритилган ГУ-42 шаклидаги (келган юкларни кайд килиш) китобида ушбу юк вагони 2021 йил 29 май куни соат 14-30 да, келиб тушганлиги хакида нотўгри маълумотлар киритилиб, расмийлаштирилгандан сўнг, Зиёвуддин темир йўл бекатида юритилган ГУ-44 (келиб тушган юкларни туширишни кайд килиш) китобига вагон 2021 йил 29-май соат 14-30 да очилиб, 2021 йил 31 май 09-30да туширилганлиги кўрсатиб ўтилган Памятка (ёднома) тузилган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling