МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Якатут темир йўл бекатининг катта юк хазиначиси Ж.Р.Ҳожиев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб камомадга йўл қўйганлиги учун ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин, бундай холат яна такрорланса унга нисбатан интизомий жазо чораси кўрилсин.
2. Якатут темир йўл бекат бошиғи Ш.С.Шадиев бундай холатлар қайта такрорланмасликни назоратга олсин.
3. Мазкур баённома назорати ўзимни зиммамга оламан.
Баённи ёзди МКИ: Ф.Ш.Фузаилов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи
___________ И.И. Камалов
2021-й «____» «_____»
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари булимии бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: Э.Э. Жураев МТУМ ўринбосари
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Якатут темир йўл бекат бошлиги Ш.С.Шадиев ва бекатнинг айбдор ишчиси.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 10-сентябр кунидаги юк ва тижорат ишлари нозири Ф.Ш.Фузаилов томонидан режага асосан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Текшириш вақтида 2021-йилнинг июл ойида юк жўнатувчи мижоз АО “Кунират ун заводи” томонидан 12 та вагонларга буғдой юки ортилган, аммо Якатут станциясининг катта юк хазиначиси Жалил Ҳожиев шартномавий йиғимнинг 3.1 бандига асосан 12 та вагонларга 155 695 сўмдан 1 868 340 сўм ҚҚС билан 2 148 591 сўм йиғим ундирмаганлиги аниқланган. Мазкур камомад текшириш вақтида “Р1”- сонли йиғим варақаси орқали ундирилди.
Шунингдек, 2021-йилнинг март ойида юк жўнатувчи мижоз МЧЖ “Жондор Чинор Дон” корхонаси томонидан 11 та ёпиқ вагонларга ун юки Афғонистон Республикасига ортилган бўлиб, 7 та вагонларга билдиришнома(зпявка) борлиги, аммо 4 та вагонларга билдиришома йўқлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 2021-йилнинг 22-апрел куни юк жўнатувчи мижоз МЧЖ “Жондор Чинор Дон” корхонаси томонидан 23426455, 23431182 рақамли вагонларга ун махсулоти ортилган, аммо Якатут станциясининг катта юк хазиначиси Ж.Ҳожиев мазкур вагонларни ВУ-14 китобига расмийлаштирмасдан, яъни ортишдан аввал техник кўрикдан ўтказмасдан ортишга берганлиги аниқланган.
ГУ-23 шаклдаги умумий далолатномалар текширилганда, 2021-йилнинг 10-март куни катта юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Ж.Ҳожиев бекат навбатчиси Т.Маъмуров билан бирганликда 24-сонли умумий далолатномани тузганлиги, аммо бекат навбатчиси Т.Маъмуров имзо қўймаганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |