МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Якатут темир йўл бекатининг катта юк хазиначиси Ж.Р.Ҳожиев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб камомадга йўл қўйганлиги учун ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин, бундай холат яна такрорланса унга нисбатан интизомий жазо чораси кўрилсин.
2. Якатут темир йўл бекат бошиғи Ш.С.Шадиев бундай холатлар қайта такрорланмасликни назоратга олсин.
3. Мазкур баённома назорати ўзимни зиммамга оламан.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи
___________ И.И. Камалов
2021-й «____» «_____»
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари булимии бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: Э.Э. Жураев МТУМ ўринбосари
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Олот темир йўл бекат бошлиги А.М.Мансуров ва бекатнинг айбдор ишчиси.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 08-сентябр кунидаги юк ва тижорат ишлари нозири Ф.Ш.Фузаилов томонидан режага асосан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Текшириш вақтида станцияда ДУ-40 ва ГНУ-2 шаклдги китоблар юритилмай келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, юк қабул қилувчи мижоз МЧЖ “Глобал траде Бухара” корхонасининг вакили Мурзоев Ўткиржон Турсунбоевич номига 2021-йилнинг 30-июн куни берилган 13-сонли ишончномани қабул қилиб олган катта юк хазиначиси Ф.Урунов имзо билан тасдиқламанганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, юк қабул қилувчи мижоз МЧЖ “Коинот” корхонасининг вакили Расулов Элёр Тўймуродович номига 2021-йилнинг 2-январ куни берилган 1-сонли ишончномани қабул қилиб олган катта юк хазиначиси Ф.Урунов имзо билан тасдиқламанганлиги ҳамда станциянинг сана мухрини қўймаганлиги аниқланган. Станцияда тушган вагонларга тўлдириладиган ГУ-33 шаклдаги бўш вагонлар учун варақалар 2021-йилнинг 1-феврал кунидан 2021-йилнинг 1-июл кунига қадар тўлиқ тўлдирилмай келаётганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |