Тасдиқлайман” Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Ⱪорабоғ”маҳалла фуқаролар йиғини раиси


Download 24.7 Kb.
Sana03.01.2023
Hajmi24.7 Kb.
#1076262
Bog'liq
15.11.2022 й Маҳалла соати баёни (2) “Ⱪорабоғ” М


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани
“Ⱪорабоғ”маҳалла фуқаролар
йиғини раиси

____________Ш.Ш.Кариов
15” ноябрь 2022 йил
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Ⱪорабоғ””маҳалла фуқаролар
йиғинида ўтказилган йиғилиш

БАЁНИ
2022 йил15 ноябрь Ғиждувон тумани
Кун тартиби:

  1. Маҳаллада “Яшил макон” умумийллий лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида олиб борилаётган ишлар натижаси тўғрисида.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
    ПҚ-408-сонли қарори билан жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар билан маҳалла аҳолисига тақдимот ва ташвиқот қилиш тўғрисида.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
    ПҚ-409-сонли қарори билан жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар билан маҳалла аҳолисига тақдимот ва ташвиқот қилиш тўғрисида.

  4. Жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунларида ўтказилаётган “Кексалар туризм ойлиги” тўғрисида.

  5. Кам таъминланган оилаларнинг суннат ва никоҳ тўйларини ўтказишни юзасидан тарғибот ишларини ташкил этиш ва рўйхатларини шакллантириш.

  6. АТ Халқ банкининг пенсионерлар пенсия тўловидаги имкониятлар, ҳудудларда банкоматлар ташкил этиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини Бухоро вилоятида амалга ошириш дастури ижросини таъминлашдаги ташкилий ишлар “қониқарсиз” деб баҳоланганлигини инобатга олиб икки ҳафта муддат маҳаллада6 минг дона кўчат экиш режасини тўлиқ якунлаш. Шу жумладан бепул кўчат бериладиган кам таъминларган, “Темир”, “Аёллар” дафтарларида рўйхатда турувчи фуқаролар рўйхатларини шакллантириш. Ҳар бир хонадонларга кўчат экиш режаси белгилаб берилсин. (қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар)
2. Сектор раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш масаласи бўйича ўринбосарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори доирасида маҳаллаларда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини график асосида амалга оширилсин. (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда,қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
ПҚ-409-сонли қарори билан жорий йилда 408 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами 844,5 млрд.сўмлик 413 та лойиҳа, жумладан 23 та маҳалла биносининг қурилиши, реконструкция ва мукаммал таъмирланишига 8,9 млрд.сўм ажратилганлигини алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда,қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 май кунидаги 340-сонли қарори доирасида ўтказилаётган “Кексалар туризм ойлиги” дастури асосида кексалар учун саёҳатлар ташкил қилиш ва бунда саҳоватпеша хомийларни жалб қилиш. Қексаларни Мустақиллик даврида ташкил этилган корхона ва ташкилотларга ташрифларини ташкил этиш. Маҳаллада бой ҳаёт тажрибасига эга нуронийлар иштирокида ҳар ҳафтада камида 3 та нотинч ва ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш бўйича ишларни йўлга қўйиш. Маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактабларида нуронийлар иштирокида туркум тадбирлар ташкил этиш. Маҳалладаги I-гуруҳ ногиронлари, якка-ёлғиз (60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар) кексалар ҳолидан хабар олиш; уларни саёҳатларгага жалб қилиш, уйида ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиш.“Кексалалар туризм ойлиги”да ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида “Ғиждувон”, “Бухоронома”, “Маҳалла” газеталари ва “Маҳалла кўзгуси” журналида ёритиш бўйича мақола чиқарилиши чоралари кўрилсин. (қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, отинойилар)
5. Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар кўмагида вилоят бўйича кам таъминланган оилалар болаларининг суннат ва никоҳ тўйларини ўтказилиши муносабати билан маҳалладаги ушбу тўйлари ўтказилишига муҳтож каъм таъминланган, боқувчисини йўқотган, “Темир”, “Аёллар” дафтарларида рўйхатда турувчи оилалар рўйхати шакллантирилиб, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этиш чоралари кўрилсин. (маҳалладаги ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда,қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, отинойилар)
6. АТ Халқ банки томонидан пенсия ва нафақаларни тўловида аҳолига хизматлар қулайлигини ошириш мақсадида маҳаллада ҳудудида, қоида тарзида аҳоли гавжум жойлар ва маҳалла марказида, тижорат банкининг ўз банкоматларини ўрнатиш таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
Аҳолидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мазкур банкоматларни жойлаштириш мумкин бўлган жой тўғрисида таклифлар олинсин. (қишлоқ, кўча вакиллари, нуронийлар, ёшлар бўйича маслаҳатчилар)
13. Мазкур йиғилиш баёни билан берилган топшириқлар рўйхати шаклантирилсин ва ижроси бўйича мониторинг юритилсин. (нуронийлар, бўйича маслаҳатчи)

Баённи ёзиб борди: Г.Отажонова
Download 24.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling