Тасдиқлайман” Денов тумани ҳокими А. А. Алламуратов “9” январь 2023 йил
Download 34.75 Kb.
|
Қорахон Концепция ҲЁ - 2023 йил учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
д) Аҳолига узоқ муддатга ижара асосида аукцион орқали ажратилган
ер майдонларидан самарали фойдаланилишини ташкил этиш, “агрегатор” тизимини жорий этиш йўналишида: ижара асосида ажратилган ер майдонларига қийматга эга маҳсулот етиштиришни ташкил этиш орқали уни сотишгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида “Агрегатор” тизимини йўлга қўйиш; бунда, экспортёр ва брокерларни “Агрегаторлик” фаолиятига жалб қилиш орқали ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш; “Агрегатор” тизимини самарали ташкил этиш учун “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳлар (тижорат банклари) билан биргаликда экспортёрлар ва йирик бозорларга маҳсулот етказиш билан шуғулланаётган брокерларни аниқлаш; уларга яратилган шароитларни етказиш, аҳоли билан ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатга киришиш шартларини тушунтириш ҳамда аҳоли ва брокерлар ўртасида ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун учрашувлар ва тарғибот тадбирлари ташкил этиш; “Агрегатор” тизими жорий этилган контурларда кичик кооперативлар ташкил этиб, шартномавий муносабатлар, кредит ажратиш, уруғлик, ўғит билан таъминлаш каби масалалар кооперативлар орқали ҳал қилиш чораларини кўриш; йил давомида экин экиш (биринчи, такрорий ва тўқсонбости экинлар) даврида ер майдонларини жойида ўрганиб, экилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни турлари ва миқдори бўйича “Онлайн маҳалла” платформага киритиш. ер майдонлари ажратилган аҳоли олаётган даромадлар ҳисобини кузатиб бориш ҳамда йил давомида ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатибўйича мониторинг юритиш ишларини олиб бориш; 4-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари 7.19. Концепцияни амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади: маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш орқали аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш орқали маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш; маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишларини ҳамда маҳаллани ҳақиқий ижтимоий вазиятини аниқлаш орқали чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишва амалга ошириш; маҳаллада фаолиятни самарали ташкил этиш масаласида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимлари (республика вакиллари) билан биргаликда маҳаллани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл харитаси»ни ижросини сифатли амалга ошириш; маҳалла аҳолисини ва тадбиркорлар муаммоларини лозим даражада ҳал этмасдан ёки ҳал этишни пайсалга солаётган масъул идораларни масъулиятини янада ошириш чораларини кўриш масаласида туман (шаҳар) ҳокимлиги ва халқ депутатларитуман(шаҳар) Кенгашига ахборот киритиш орқали уларни ҳисобот беришини йўлга қўйиш. Download 34.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling