“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги
факультети декани
_____________ Т.З.Ҳамроқулов
«____» ___________ 2021 йил
Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Тўйчиевнинг ташрифида кўрсатилган топшириқлари ижроси юзасидан Наманган вилояти Норин туманида олиб борилган саломатлик тадбирлари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
16.02.2021 йил Фарғона шаҳри
Жорий йилнинг 5-6-феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Тўйчиевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларига аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек, юқумли касалликлар профилактикаси масалаларида топшириқ берди. Вилоятнинг Марғилон ва Олтиариқ туманларини бу борада намунали ҳудудларга айлантириш борасида таклифлар беришди. Худди шу топшириқ Наманган вилояти Норин тумани учун ҳам тадбиқ этилиб, факультетда Наманган вилоятидан келиб таҳсил олувчи жами 30 нафар талабалар Норин туманига бириктирилди.
Факультетнинг Факультатив ва госпитал терапия, умумий жарроҳлик кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан ҳам тиббий маслаҳатлар ташкил этилди. Кексалар ва ёшларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш борасида керакли маслаҳатларини беришди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича
декан ўринбосари Н.Комилов
Do'stlaringiz bilan baham: |