Тасдиқлайман” Ғиждувон тумани ҳокими Ш. Р. Ашуров


масалалар юзасидан йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ


Download 47 Kb.
bet2/3
Sana20.10.2023
Hajmi47 Kb.
#1713306
1   2   3
Bog'liq
01. Протокол ПА

масалалар юзасидан йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Тумандаги барча мактабларнинг педагогик жамоаси иш регламенти асосида ишни олиб бориши ва зиммасига юклатилган вазифаларни ситқидилдан тизимли ва самарали ташкил этган педагогларни рағбатлантириб бориш, ва бу ҳақида мактаб директорлари кунлик ўқитувчиларнинг ишга келиб кетганлиги йўқламасини туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш.

2) Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида "Ғиждувон тажрибаси"ни янада такомиллаштириб бориш, умумий ўрта таълим мактаблари педагогик жамоаси ва мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан доимий равишда самарали тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин. Бу борада намунавий мактаб сифатида тумандаги 5-ИДУМ, 60-ИДУМ, ва 49-умумий ўрта таълим мактаблари танлаб олинганлиги белгилаб қўйилсин. Умумий ўрта таълим мактаблари қуйидаги ишларни ўқув йили давомида амалга оширсин:
а) Ота-оналар рейтингини тузиш, мактабга боласини таълим-тарбия олишини кузатиб бориш учун ташриф буюрган ота-оналарга балл қўйиб бориш тизимини яратиш вазифаси.
б) Ота-оналарнинг дарсдан сўнг болалари билан уларнинг кунлик ўқиган даслари тўғрисида камида бир маротоба сухбатлашиб туриши
в) Мактабга ташриф буюрган ота-оналарнинг фарзандларига ватанпарварлик ҳиссини сингдириши учун валантёлик ишларини амалга ошириши
г) Мактабнинг 1-4-синф ўқувчиларини ўтириб дарс тайёрлашлари учун уларга дарс берадиган педагогларнинг ўқувчиларга дам олиш дақиқаларида турли касб эгалари тимсолида, шу касбга оид, ўқувчиларнинг ёшига мос ҳикоялар сўзлаб беришларини ташкил этиш
д) Бир ойда бир маротоба ота-оналарнинг новбатчилик жадвалини тузиб чиқиб, шу жадвал асосида уларнинг мактаб келиб кетишларини ташкил этиш
е) Ҳафтада бир маротоба ота-оналар, фарзандлари билан мактаб кутубхонасига ташриф буюриб, улар фарзандларининг кизиқиши асосида китоблар олиб беришларини ташкил этиш
3) Тумандаги барча мактаб директорлари 3-Ренесанс мунособати билан мактабдаги барча педагог ходимларни ўз устларида ишлашларини ташкил этишлари, педагоглар билан методбирлашмалар кесимида сухбатлар олиб боришлари, уларнинг билим савияларини ошириш мақсадида тест топширқларини бажаришлари лозимлиги. Бу борада тумандаги репетитор ўқитувчиларнинг тест тўпламларидан фойдаланиши вазифалари юклатилсин.
Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling