Тасдиқлайман” фио
Ташқи таъсирлардан ҳимоялаш талаблар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча талаблар
Ташқи таъсирлардан ҳимоялаш талабларТизимнинг ноишлаб чиқариш хоссасига эга эканлиги мумкин бўлган агрессив газлар ва парлар, чангланиш, радиация нурланиши, кучли электрмагнит, электр ва иссиқлик майдонлари, тебранишлар ва бошқ. каби ташқи таъсирларнинг чекланганлигини белгилайди. Порталнинг ташқи электр ва магнит майдонлари, шунингдек таъминлаш занжирлари бўйича ҳалақит (помеха)лар таъсиридан ҳимояси Портал ишлаши мобайнида техник воситаларнинг ўз вазифаларини самарали бажаришлари учун етарли бўлиши лозим. Портал ахборотини ташқи таъсирлардан ҳимоялаш воситалари қуйидагиларни таъминлашлари лозим: эксплуатация қилишнинг техник шароитлари билан белгиланувчи талабларга мувофиқ техник воситалар электр таъминоти барқарорлигини; кучли электр ва магнит майдонлари таъсирини истисно қилиш; вибрация даражаси ўрнатилган талаблар доирасида; ёнғин хавфсизлигини; хоналарда талаб қилинадиган микроиқлим шароитларини. Портал ахборотини ташқи таъсирлардан ҳимоялаш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш зарур: техник воситаларни таъминлаш учун электрэнергияни узатиш барқарор ва автоном бўлиши керак; электрмагнит нурланишлар таъсиридан ҳимоя фойдаланилаётган техник воситалар жойлашиши керак бўлган хоналарни экранлашни кўзда тутади; техник воситаларга мўлжалланган хоналар ёнғин ўчириш ускуналари билан жиҳозланиши лозим; тизимли блок ва монитор тебранишлардан ҳимояланган столлар ёки жавонларда ўрнатилиши керак, тебранишлар, урилишлар ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳимоя ташкилий чоралар билан таъминланиши лозим; техник воситалар жойлашган хоналарда техник воситалар ва ходимларнинг нормал иш шароитларини таъминлаш учун ҳавони кондиционерлаш ва вентиляция тизими бўлиши керак. Қўшимча талабларУшбу техник топшириқ билан кўзда тутилмаган функционал имкониятлар, маълумотлар базаси архитектураси, дизайн ва бошқа масалалар бўйича барча қўшимча талаблар портални Техникавий ва ишчи лойиҳалаш доирасида амалга оширилади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling