Тасдиқлайман” фио
Порталдан фойдаланувчилар сони ва малакасига қўйиладиган талаблар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портал ходимларининг малакасига қўйиладиган талаблар
Порталдан фойдаланувчилар сони ва малакасига қўйиладиган талабларТалабнома берувчилар/давлат органлари ходимлари Шахсий кабинетига техник хизмат кўрсатиш, талабнома берувчининг Шахсий кабинети ва у билан боғлиқ Портал модулини маъмурий бошқариш бўйича функцияларни бажариш учун қуйидаги мутахассислар талаб қилинади: Администраторлар; Техник қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари; ШК фойдаланувчилар. ИМА администраторлари администраторлар вазифасини бажаришлари мумкин. Портал ходимларининг малакасига қўйиладиган талабларАдминистраторлар ОТ, веб-боғламалар, МББТни маъмурий бошқариш соҳасида билимларга, техник воситаларни эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича, ишчи станциялари ва сервер ускуналари ДТини инсталляция қилиш ва созлаш бўйича операцион муҳит билан ишлаш борасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак. Администраторлар Портал тузилишининг умумий тамойилларини, заҳиравий нусха кўчириш ва авария вазиятидан тиклаш усулларини, Портал ДТК (Дастурий технологик комплекс) ни конфигурациялаш ва созлашни эгаллаган бўлишлари лозим. Портал Администраторлари талабнома берувчи/давлат органлари ходимлари Шахсий кабинетида ишлаш асосларига ўқишлари шарт. Техник қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари талабнома берувчининг Шахсий кабинетида ишлаш асосларига ўқишлари лозим. Улар юқорироқ малакали ОТ, веб-боғламалар, МББТ фойдаланувчиларининг билимларига эга бўлишлари лозим. Улар учун маълум шаблонлар барпо қилинган, давлат органларининг ваколатли ходимлари давлат органлари ходимлари Шахсий кабинетининг фойдаланувчилари бўлиб ҳисобланадилар. Ходимлар/давлат органлари ходимлари Шахсий кабинети фойдаланувчилари ШЭҲМ ва интернет-браузер билан ишлаш бўйича базавий билимлар ва кўникмаларга эга бўлишлари, стандарт шаклларга маълумотларни киритиш, стандарт сўровлар бўйича маълумотларни кўриб чиқиш ва стандарт ҳисоботлар ва ҳужжатлар яратиш бўйича намунавий операцияларни бажара олишлари керак. Барча талабнома берувчи/давлат органлари ходимлари Шахсий кабинети фойдаланувчилари маълум кўникмаларга эга бўлишлари ва/ёки ўқитишни ўтиб, талабнома берувчи/давлат органлари ходимлари Шахсий кабинетида ишлаш бўйича қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак : компьютер билан ишлаш. шахсий кабинет созлашларини бажариш. шахсий кабинет интерфейси билан ишлаш бўйича. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling