Портални эксплуатация қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар
Техник воситалар жойлаштирилган хоналар температураси, намлиги ва ёритилганлиги бўйича тегишли кўрсаткичларга эга бўлган идоравий турдаги (офис) хоналарга мансубдир.
Портални эксплуатация қилиш шартлари – одамларнинг ҳамма вақт бўлишига мўлжалланган ички хоналарда: температура - 18-24оС, намлик - 60-80%.
Портал Internet/Intranet технологиялари асосида тузилган бўлиши ва Агентликнинг корпоратив тармоғига уланган бўлиши керак. Порталнинг нормал фаолият кўрсатиши ҳимояланган корпоратив тармоқ бўлишини талаб қилади.
КАДРЛАРНИ БОШҚАРИШ ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Портал архитектурасини ишлаб чиқиш қуйидаги талабларга асосланиши лозим:
Бизнес-жараёнларни ташкил қилиш технологияси – ҳаракат қилаётган иш амалиётига биноан;
Ҳисобот – ҳисобот топшириш номенклатураси ва регламентига мувофиқ;
Конфиденциал ахборот билан алмашишда Портал ахборот хавфсизлиги режимини таъминлаш;
Порталдан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва маъмурий бошқаришнинг соддалиги ва самарадорлиги;
Ечимнинг тежамлилиги.
3-расм - Уч даражали архитектура «мижоз – иловалар сервери – МБ сервери»
Порталнинг таклиф қилинаётган архитектураси 3-расмда кўрсатилган.
Уч даражали«мижоз – иловалар сервери – МБ сервери» архитектураси қуйидаги даражалардан ташкил топган бўлиши лозим:
Қуйи даража классик схемадаги каби, функцияларни бажариш учун ажратилган, ва ўрта даражадаги иловани чақириш учун дастурий интерфейсга эга Web-мижозлар ва Windows-мижозлар иловаларидан иборат бўлиши керак. Бунда серверлар билан мижоз иловалари ўртасида хабарлар билан алмашишни ташкил этиш учун SOAP протоколи ва Web сервислар технологиясидан фойдаланиш, XML кенгайтирилган белгилаш тилидан фойдаланиш бугунги кунда de facto стандартидир.
Ўрта даража уларда Web-сервислар қўллаб-қувватланадиган ва амалий мантиқи бажариладиган Web-сервер ва иловалар серверидан иборат бўлиши лозим.
Юқоридаги даража маълумотлар базасининг операциялар учун ажратилган ихтиёрий серверидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |