“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л
Иқтисодий билим асослари фанидан давлат таълим
Download 7.15 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij bilim asoslari
Иқтисодий билим асослари фанидан давлат таълим
стандартига шарх. «Иқтисодий билим асослари» предмети бўйича давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасида таълим ислохотлари натижасида таркиб топаётган умумий ўрта таълим мактаблари учун молжалланган. Мазкур хужжат ўрта умумий таълим давлат таълим стандарти тамойилларига мос ишлаб чиқилган бўлиб, унда унда умумий ўрта таълим мактабларида «Иқтисодий билим асослари» фани бўйича давлат томонидан мактаблар олдига қўйилган меъёрий талаб даралари акс эттирилган. Республикамизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиб, бозор иқтисодиёти томон юз тутиши,буюк келажакни яратувчи баркамол авлоди, янги замон ва янги замонда ўта долзарб бўлган вазифани келтириб чиқади. Хозирда, вужудга келган иқтисодий шароит янгича маънавий тафаккурда эга бўлган, дунёда янгича кўз билан қарайдиган, Янгича фикрлайдиган янги авлоднинг иштирокини тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тогърисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг қабул қилиниши бу соҳадаги қилинадиган ишлар кўламини ва йоналишларини белгилабгина қолмасдан, таълим соҳасида ўзига хос инқилобий бурилиш ясади.Миллий умумийўрта таълимнинг ҳалқаро даражага олиб чиқиб, уни жаҳон андозаларига мос қилиб, тубдан ислоҳ қилиш мамлакатимиз таълим тизими олдида турган энг устивор вазифаларидан бири сифати белгилаб қўйилади. Жамият ҳаётида оламшумул ўзгаришлар рой бераётган таълим тизими тубдан қайта кўриб чиқилаётган бир даврда, таълимнинг ҳар бир соҳаси, ҳар бир фан оқитилишининг мақсади, мазмуни, шакллари, усуллари ва воситалари услубий тизими, уларга қойилаётган меъёрий талаблар даражасини қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш лозим бўлади. Шу билан бирга, иқтисодий таълим мамлакатимиз умумтаълим мактаблари учун янгилик бўлиб, бу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва ташкилий тадбирлар кўлами ўзининг ўта долзарблиги, маъсулиятлилиги билан ажралиб туради. Ушбу иқтисодий таълим давлат стандарти Ўзбекистон Респубдикаси таълим тизимининг ислоҳоти натижасида таркиб топиши кўзда тутилаётган умумўрта таълим мактабларида «Иқтисодий билим асослари» фани бўйича оқувчилар ўзлаштиришлари лозим бўлган меъёрий талабларни, мактабдаги иқтисодий таълим ўқувчилар учун яратиб берадиган имкониятларни ёритиб беради. «Иқтисодий билим асослари» фани бўйича давлат таълим стандартини тузишда, бир томондан маутабларда ўтказган синов натижалари ва шахсий тажрибалардан фойдаланилагн бўлса, иккинчи томондан ривожланга мамлакатлардаги иқтисодий таълим стандарти, меъйор ва дастурларининг ижобий томонлари ҳисобга олинди. Download 7.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling