“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


Download 7.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/83
Sana20.11.2023
Hajmi7.15 Kb.
#1788580
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

 
 
8.Амартия Сенninғ қaшoқlikғa қarшi ғъoяsi. 
 (1933 - ) 
 
Амартия Сен Хиндистоннинг шимолий – гъарбида жойлашган 
Бенгала туманида ўсиб, ёшлигида хеч қачон унутиб бўлмайдиган воқеалар 
гувохи бўлган. 1943-йилда Бенгал уч миллионга яқин инсонлар хаётини 
олиб кетган дахшатли очарчиликни бошидан кечиган. Сен ўша вақтда 10 
ёшда эди ва атрофида рўй бераётган қийинчиликларни тушуниб етолмаган. 
Аммо, бу фожеалар таассуроти унинг хотирасида ёд бўлиб қолган. 
Сен ўрта хол оилада тугъилган ва унинг ота-онаси Хиндистоннинг 
қолаверса чет элнинг энг яхши мамлакатларида ўқиш имкониятларига эга 
бўлганлар. Англиянинг Кембридж университетида иқтисодиёт сохасида 
Фан номзоди бўлгандан сўнг, Сен Оксфорд, Гарвард ва Кембридж каби 
турли коллеж ва университетларида иқтисодиёт ва фалсафадан дарс бериб 
келган. Ҳозирги кунда у Кембриджда дарс бериб келмоқда. 
Айниқса, унда жамият таъминланганлигига таъсир қилувчи 
иқтисодий дўлларларни ўрганадиган иқтисодиётнинг таъминланганлик 
соҳаси катта қизиқиш уйгъотган. Ўз мехнатларида у камбагъалликни ўлчаш 
усуллари, даромадларни тақсимлаш ва бази бир ташқи омиллар аҳолининг 
камбагал қатламларга таъсири хақида ёзган. Ҳамма таъкидлашича, бу унинг 
очарчилик сабабларини ўрганишга багъишланган энг яхши китобини 
ёзишга етаклаган. 
Кўпчилик очлик ўзиқ- овқат махсулотлари етишмаслиги натижасида 
вужудга келади, деб хисоблашади. Сен бошқача хулосага келади. 
Очарчиликнинг уч даврини (иккитаси Бенгалияда ва биттаси Эфиопиада) 
ўрганиб чиқилиб, очарчилик даврида мавжуд бўлган ўзиқ-овқат захиралари 
оддий йилларда нисбатан ҳам кўпроқ бўлганини қайд этган. 1840-йилда 
ирландияда рўй берган очарчилик натижасида бир миллионга яқин одам 
ҳаётдан кўз юмган даврида эса ўзиқ-овқат Англияга экспорт 
қилинганлигини такидлаган. 
Сен, - «Агар очарчилик сабаби, ўзиқ-овқат етишмаслигида бўлмаса, 
унда нимада?» - деган саволни қўйган. Сеннинг қисқача тушунтириш 
бўйича сабаби, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидадир. Бенгалия ва 
Эфиопиадаги очарчиликдан асосан, қора меҳнат билан шугъулланувчилар 
кўз юмганлар, чунки уларнинг даромадлари кутилмаганда нархлар ўсишига 
дош бера олмаган. Одамлар ўзиқ-овқат харид қилиш имкони йўқлиги 
сабабли, улар унга бўлган барча ҳуқуқларини йўқотган. Ирландия ҳақида 
ҳам деярли шу фикрни айтиб ўтиш мумкин, чунки бугъдой, гўшт ва бошқа 
ўзиқ-овқат махсулотларини Англияга экспорт қилиш оқибатида, уларнинг 
нархи юқори бўлган ва оддий дехқонларнинг бу товарларни харид қилиш 
учун маблагълари (ёки ҳуқуқлари) етмаган. 


Сеннинг изланишлари кўрсатишича, «очарчилик ҳудудларига овқат 
етказиш» уринишлари ушбу муаммо ечими бўла олмайди. Очарчиликдан 
қийинчиликка дуч келган ахолига етадиган ўзиқ-овқат шу ернинг ўзига ҳам 
бўлиши мумкин. Ундан ташқари, эътиёжи бўлганларга харид қилиш 
имконини берувчи махсус дастурлар жорий этилиб, хусусий ўзиқ-овқат 
саноатини хавф остида бўлганлар томонига йўналтириш лўзим. 
1998-йилда 
Шветция Қироллик Академияси Амарте Сенга 
иқтисодиётнинг таъминланганлик соҳасига қўшган ҳиссаси учун «Нобел» 
мукофоти билан тақдирлаган. 

Download 7.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling