Тасдиқлайман” Гулистон шахар 16-умумтаълим мактаби директори


VI. Мусобақа ўтказиш шартлари


Download 30.51 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi30.51 Kb.
#1559828
1   2   3   4
Bog'liq
Футбол низоми (3)

VI. Мусобақа ўтказиш шартлари

6.1. Ўйинлар ФИФАнинг 2014-2015 йилги мини-футбол(футзал) қоидалари асосида ўтказилади.


6.2. Ўйин қайдномасида 10 нафар футболчи, 1 нафар жамоа менеджери қайд этилади.
6.3. Ўйин вақтида заҳира ўриндиғида 10 нафар футболчи ва 2 нафар мураббий ва 1 нафар жамоа менеджери бўлишига рухсат берилади.
6.4. Мусобақаларнинг финал босқич ўйинлари аралаш тизимда ўтказилади.
6.5. Мандат комиссияси ўтказилгандан сўнг қуръа ташлаш маросими ўтказилади ва жамоалар сонига қараб гуруҳларга бўлинади, гуруҳ баҳсларида жамоалар айланма тизимда баҳс олиб борадилар;
6.6. Мусобақада иштирок этувчи жамоалар сонига қараб мусобақа ўтказиш тизимига мусобақа ташкилотчилари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ўйинларнинг давомийлиги ва майдоннинг ўлчамлари қуйидагича:
мусобақа (икки бўлим, ҳар бир бўлим 20 дақиқа иборат бўлади). Майдоннинг ўлчами – камида 18 м. х 36 м
6.7. Бўлимлар орасидаги (1 бўлим тугаганлиги ҳақидаги ҳуштакдан 2 бўлим бошланганлиги ҳақидаги ҳуштаккача) танаффус 10 дақиқа.
6.8. “Меҳмонлар” либос рангини танлаш ҳуқуқига эга. Ҳар бир футболчи
ўз либосида рақамга эга бўлиши шарт. Рақами йўқ футболчининг майдонга тушиши таъқиқланади.
6.9. Сабабсиз учрашувга келмаган жамоага - : + ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса + : - ҳисобида техник ғалаба берилади.
6.10. Агарда иккала жамоа сабабсиз учрашувга ўз вақтида етиб келмаса, унда иккала жамоага ҳам техник мағлубият ёзилади.
6.11. Учрашувга сабабсиз камида 15 дақиқа кеч қолган жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса техник ғалаба берилади.
6.12. Учрашувни давом эттиришдан бош тортган ҳамда ўйин якунланмасдан майдонни тарк этган ёки четлатилган футболчи (бир неча футболчини) майдондан чиқишни истамаган жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага
эса техник ғалаба ёзилади.
6.13. Дисквалификация қилинган ёки учрашув қайдномасида қайд қилинмаган футболчи учрашувда иштирок этса, бу жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса техник ғалаба берилади.
6.14. Белгиланган ёшдан катта ёшдаги футболчи майдонга тушса, бундай жамоанинг ўтказган барча учрашувларига техник мағлубият ёзилади ва жамоа мусобақадан четлатилади. Жамоанинг кейинги рақибларига эса техник ғалаба берилади.



Download 30.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling