|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Гулистон шахар 16-умумтаълим мактаби директори
_____________ _____________
«___»____________2023 йил
|
|
14-Январ ватан химоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса мендурман ўша ” шиори остида шахардаги мактаб ўқитувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган футбол мусобақа
НИЗОМИ
Гулистон-2023
I. Мақсад ва вазифалар
1.1. Мусобақа қуйидаги мақсадда ўтказилади:
ёшлар ва катталар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий фаолиятини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш;
жамоалар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш;
мамлакатда ёшлар ва катталар ўртасида мини-футболни янада оммалаштириш;
II. Мусобақаларни ташкил этиш ва уларга раҳбарлик қилиш
2.1. Мусобақага умумий раҳбарлик туман ёшлек жисмоний тарбия ва спорт худудий бўлинмаси.
2.2. Мусобақани ташкиллаштириш, тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бевосита туман жисмоний тарбия спорт қумитаси бошчилигида.
III. Мусобақа қатнашчилари
3.1. Мусобақа туман мактаб ўқитувчилари ўртасида ўтказилади.
3.2. Мусобақаларда биринчи ва иккинчи лигаларда ўйновчи футболчилар иштирок этишлари мумкин эмас.
IV. Мусобақа ўтказиш муддати ва жойлари
Спорт зал бўйича
V. Жамоаларни рўйхатдан ўтказиш
5.1. Ҳар бир жамоага 10 нафар футболчи 1 нафар жамоа раҳбари талабномага киритилишига рухсат берилади.
5.2. Шунингдек талабномада жисмоний тарбия шифокорининг иштирокчи соғлиғи ҳакида муҳр билан тасдиқланган ҳулосаси бўлиши шарт.
5.3. Мусобақада фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган, ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаб турган футболчиларнинг қатнашишларига рухсат берилади.
5.4. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни текшириш ва қабул қилиш жараёнида мандат комиссияси томонидан камчиликлар аниқланса ва ушбу камчиликлар (24 соат) ичида бартараф этилмаса камчилик аниқланган футболчи ёки жамоага мусобақада иштирок этишга рухсат берилмайди.
5.5. Мусобақа бошлагшан куни соат 09.00 дан 09.30 гача мандат комиссияси ўтказилади. Мандат комиссияси мусобақа бош ҳаками бошчилигида ўтказилади.
Унда барча футболчилар спорт формасида иштирок этишлари шарт.
5.6. Мандат комиссияси томонидан рухсат берилган футболчилар мусобақаларга қўйилади.
5.7. Мандат комиссиясида иштирок этмаган футболчилар ва жамоалар мусобақага қатнашишига рухсат берилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |