Тасдиқлайман” “Жиззахйўлкўкалам” ук директори Б. Умаров


Download 19.54 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi19.54 Kb.
#1464678
Bog'liq
йиғилиш баёни


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Жиззахйўлкўкалам” УК директори
________________ Б.Умаров.

Жиззахйўлкўкалам” унитар корхонасида ўтказилган йиғилиш
Баёни №
___ _______ 2020 йил Жиззах шаҳар


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисидаги” ги Низомга асосан Давлат корхонасининг муассаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари хисобланиши белгиланган.
Шунга кўра корхона қабул қилиш учун қуйидаги масалаларни кўриб чиқди.
Кун тартиби:

  1. Корхонанинг 2019 йил якуни бухгалтерия хисоботини тасдиқлаш.

  2. Корхонанинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш

  3. Корхонанинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес режасини (даромадлар ва харажатлар сметаси) ҳамда инвеститция дастурини қайта кўриб чиқиш.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан “Жиззахйўлкўкалам” унитар корхонаси директори Б.Умаров сўзга чиқиб 2019 йил якуни бўйича бажарилган ишлар ва бугалтерия хисоботи билан таништириб ўтди.


Кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар юзасидан корхона бош хисобчиси Ж.Усмонов сўзга чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди.
Инқирозга қарши курашиш руспублика комиссияси йиғилишининг 2020 йил
11 майдаги 22-сонли баёнига асосан корхонанинг 2019 йил якуни бўйича соф фойдасининг 50 фоизини Давлат бюджетига йўналтирилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши ва ажратмаларнинг бюджетга йўналтирилишини, корхонанинг харажатларини мақбуллаштириш юзасидан уларнинг бизнес режаларини (даромадлар ва харажатлар сметасини) танқидий қайта кўриб чиқиш, тасдиқланган инвеститциядастури параметрларининг ўзгартирилишини таъминлаш кераклигини, 2020 йилнинг 1 июлига қадар 2019 йил соф фойдасининг 50% кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улиши бўйича двидентлар хисоблаши ҳамда 2020 йилнинг
1 сентябиридан кечиктирмасдан тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилиши белгиланганлигини тушунтирди.
Шу муносабати билан корхона томонидан 2019 йил якуни бўйича олинган ____ минг сўм фойданинг _____ минг сўмини юқоридаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида йўналтириш таклифини киритди.
Шунигдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат корхоналари харажатларини мақбуллаштириш юзасидан бизнес-режани танқидий қайта кўриб чиқиш, тасдиқланган инвеститция дастурлари параметрларининг кузатув кенгашлари толмонидан қайта кўриб чиқилишини ва ўзгартирилишини, 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига хисобланган девидентларнинг 50%ни Давлат бюджетига ўтказиш юзасидан тегишли чоралар кўриш кераклиги таъкидланди.
Шунга кўра корхонанинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режаси тайёрланиб, инвестиция дастурлари параметрлари қайтадан кўриб чиқилиб ўзгартиришлар лойихасини тайёрланиши лозимлиги айтилди.


Қарор қилади



  1. Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги
    ПҚ-4679-сон қарори ҳамдаИнқирозга қарши курашиш Республика комиссияси йиғилишининг 2020 йил 112 майдаги 22- сонли баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  2. “Жиззахйўлкўкалам” унитар корхонасининг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия хисоботи тасдиқлансин.

  3. Корхонанинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдадан _______________ сўм ажратма давлат бюджетига йўналтирилсин.

  4. Хисобланган девидентлар 2020 йил 1 июлгача Давлат бюджетига ўтказилиши таъминлансин.

  5. Корхонанинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режаси (даромадлар ва харажатлар сметаси) қайта кўриб чиқилиб харажатлар қисми қисқартирилсин.

Бош хисобчи: Ж.Усмонов


Котиб З.Соатов
Download 19.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling