Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.
|
Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлими, Адлия бўлими, диний идоралар вакилларининг хотин-қизлар учун маҳаллабай маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш режасини тасдиқлаш.
Тасдиқланган режага асосан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар мавзусини белгилаш.
Ҳамкорликда Кўкдала туманидаги 37 та МФЙларда ушбу тадбирларни ташкил этиш.
|
2023 йил сентябрь- декабрь
2024 йил давомида
Белгиланган график асосида
|
|
Маънавият ва маърифат маркази Кўкдала тумани бўлими, Адлия бўлими,
диний идоралар вакиллари
|
|
Профилактика ва пробация ҳисобида турган хотин-қизлар билан маънавий-тарбиявий ва психологик иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.
|
1. Профилактика ва пробация ҳисобида 102 турган аёлларни соғлом ижтимоий ҳаётга тўлиқ қайтариш, уларга психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, мураббий бириктириш ишларини ташкил қилиш.
2. Хатлов жараёнларида аниқланган, психологик ёрдам кўрсатилиши белгиланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш графигини ишлаб чиқиш;
3. Ишлаб чиқилган графикка асосан профилактика ва пробация ҳисобида турган хотин-қизларга манзилли равишда психологик ёрдамларни кўрсатиш.
4. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича Адлия бўлими томонидан алоҳида чора тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.
5. Шунингдек, 54 нафар хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича Адлия бўлими томонидан алоҳида чора тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.
|
2023 йил сентябрь-декабрь
|
|
Ички ишлар бўлими бошлиғи ш.Шокиров,
Адлия бўлими
|
|
Ёш қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун мактабдан ташқари вақтда турли фойдали тўгараклар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш.
|
1. Ёш қизлар томонидан содир этилган ҳар бир жиноятни тўлиқ таҳлил этиш, қаровсиз, назоратсиз қолганлиги аниқланган ҳар бир вояга етмаганларнинг, жиноят содир этган вояга етмаганларнинг хонадонига бориб турмуш шароитларини ўрганиш, жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, жиноят содир этган вояга етмаганларга маҳаллалардан фаол фуқароларни бириктириш.
2. Вояга етмаган ёш қизлар иштирокида содир этилган жиноятларни ўша куннинг ўзида уларнинг ўқиш ва яшаш жойларида муҳокамасини ташкил этиш.
3. Ёш қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, улар учун мактабдан ташқари вақтда фойдали тўгараклар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш. Бунда:
- Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими томонидан МФЙ ёшлар етакчилари билан биргаликда алоҳида тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- Спорт ишлари бўлими томонидан маҳаллабай спорт мусобақаларини ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва мусобақаларнинг ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш;
- Халқ таълими бўлими томонидан шаҳардаги баркамол авлод мактаблари фаолиятини жонлантириш ва ёш қизларни қизиқтирадиган замонавий йўналишдаги тўгаракларни ташкил этиш.
|
2023 йил
сентябрь-декабрь
Доимий равишда
|
|
Ички ишлар бўлими Ш.Шокиров-,
ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Б.Рахматов,
халқ таълими бўлими бошлиғи Э.Баймуродов
|
|
“Маҳалла бешлиги” томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ўз маҳалласида жамоатчилик олдида ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш.
|
1. “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд” дастури ижросини умумлаштириб, таҳлил қилиб бориш.
2. Маҳалла аҳолиси ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш.
3. Жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳаллада кенг жамоатчилик олдида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш амалиётини кенг қўллаш
|
Ҳар чоракда
|
|
Туман ҳокимлиги, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси
|
|
Хотин-қизлар жиноятчилиги кўрсаткичи юқори бўлган соҳа корхона, ташкилотларида доимий равишда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ижтимоий профилактика” куни деб
|