Тасдиқлайман” Мактаб директори Б. Бегимқулов
Download 47.23 Kb.
|
1 2
Bog'liq18 мактаб 09.02.2023 ПРОКУРОР БАЁНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибидага масалалар 1. Диний вазиятни янада сағломлаштириш ва гиёхвандликнинг олдини олиш . 3. Хуқуқбузарликлар профилактикаси туғрисида. Э Ш И Т И Л Д И
“Тасдиқлайман” Мактаб директори Б.Бегимқулов . Денов туманидаги 18- умумий ўрта таълим мактабида ўтказилганумумий йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И № 09.02. 2023 йил “Озод” маҳалласи Йиғилиш раиси Б.Бегимқулов Мактаб директори . Йиғилиш котиби И.Ҳайитов Қатнашдилар: Туман ИИБ ходими О.Мамадалиев Мактабнинг 200 нафар ўқувчилари. Кун тартибидага масалалар 1. Диний вазиятни янада сағломлаштириш ва гиёхвандликнинг олдини олиш . 3. Хуқуқбузарликлар профилактикаси туғрисида. Э Ш И Т И Л Д И: Йиғилишни мактаб директори Б.Бегимқулов олиб бориб кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзни, Туман ИИБ ходими О. Мамадалиев берди. Юрт тақдири учун ўзини маъсул ҳисобловчи ҳар бир инсон, авваламбор, давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига раҳна солишга ўринаётган ёвуз кучларнинг таҳдидлардан огоҳ билиши лозимлигини ва оҳоли ўртасида диний экстремизм ва одам савдоси каби иллатлар ва бу иллатларнинг аянчли оқибатлари ҳақида давра суҳбатлари, йиғилишлар ва фильмлар намойиш этиб борилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Ҳозирги кунда энг глобаль муаммога айланиб бораётган диний экстремизм ва одам савдоси инсонларнинг бошига қандай кунларни солаётгани, мўмай даромад излаб чет элларга ноқонуний кетаётган, орзуси саробга айланиб, хор-зор бўлиб, ҳатто чекка юртларда ўлим топаётган юртдошларимизнинг аянчли қисматларига ким айбдор деган савол туғилади, Аввало ота-она, маҳалла, бизнинг бепарволигимиз. Ака укани, опа сингилни бегона кишиларга арзимас пулга сотиб юбориши, опа сингилларимиз у ёқларда қандай ишлар билан машғул бўлишга рози бўлаётганини кўриб турибмиз ва минг афсуски кўпчилигимиз бепарвомиз, бу иллатга оила, таълим муасасаси ва маҳалла биргаликда курашишимиз лозимлигини ва ушбу тадбирларга ИИБ ходимлари, Диний уламолар ҳам жалб қилинганлигини айтиб ўтди, Ушбу иллатларга қарши кураш фақат ўқитувчиларнинг вазифаси эмас, барчамизнинг вазифамиз, ҳаммамиз биргаликда кураш олиб боришимиз кераклигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Мактабнинг ММИБДЎ сўзга чиқиб, Юртимизда истиқомат қилаётган халқларининг ўтмишига назар соладиган бўлсак. Бундан бир аср аввал Ўзбекистонда 70 га яқин миллат вакиллар истиқомат қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда. Асосий Қомусимиз ҳисобланмиш Кониституцияда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар ва ўзгаришларда ўз исботини топмоқда. Кониституциямизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлиги ва бошқаларга кўра инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини муайян даражада камситадиган бирорта ҳам модданинг йўқлигида, ўйлаймизки, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимиз ва бебаҳо анъаналаримизнинг беқиёс ўрни бор. Минг йилликлар давомида аждодлардан авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга ўтиб келаётган ва дунёнинг ҳеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг Асосий Қонунимиздан ўрин эгаллагани таҳсинга сазовор. Давлатимизнинг виждон эркинлиги тушунчасига нисбатан фундаментал қоидаси ҳаётимизнинг бош қомуси-Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ўзининг аник ифодасини топган: "Ҳамма учун виждон эркинлиги динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга”. Демак, виждон эркинлиги деган тушунчанинг мазмун-моҳиятини хоҳланган динга эътиқод қилиш ҳуқуқидан ташқари, ҳеч қандай диний ақидага эътиқод қилмаслик ҳуқуқи ҳам ташкил этади. Ҳар бир инсоннинг ушбу ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш учун мазкур модда “диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деган муҳим қоида билан тўлдириб қўйилган. Бунинг замирида виждон эркинлигига нисбатан ҳар қандай тахдидни бартараф этиш истаги ётади. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Туман ИИБ ходими О.Мамадалиев ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 15 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, Мазкур Қонуннинг 7 боб ва 51-моддасини батафсил шарҳлаб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари, принциплари, турлари ва таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ва таълим муассасаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 15 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонунини тарғиб қилиш борасида маърузачининг фикр-мулоҳазаларини маъқуллаб, таълим муассасалари раҳбарлари таълим олувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатларга тўхталди ва мактаб педагогик жамоалари, ўқувчилар иштирокида хуқуқбузарликлар билан боғлик бошқа ҳолатлар ҳақида Ички ишлар оргонларига хабар қилиш тартиби муҳокама қилиниб тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиш ва ишлаб чиқиш, тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш лозимлигини айтиб ўтди. Музокарага сўзга чиққан ўқитувчилардан И.Хайитовлар фарзанд тарбиясида мактаб, маҳалла ва ота- оналар ҳамкорлигини жонлантириш, бунинг учун нима ишлар қилиш зарурлигини айтиб ўтишди. Download 47.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling