“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Мактаб директори
________
О.Сидиқов
“ 3 ” октябр 2022 йил
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 16-сонли давлат умумтаълим мактабининг навбатдаги
педагогика кенгаши йиғилиши
БАЁНИ № 2.
2022 йил 3 октябр
|
Ўзбекистон тўкинчилиги МФЙ
|
Йиғилиш раиси:
|
Мактаб директор – О.Сидиқов
|
Қатнашдилар:
|
Директор ўринбосарлари ва ўқитувчилар (рўйхат бўйича)
|
КУН ТАРТИБИ:
1. Касаба уйушмаси раислигига номзод тавсия қилиш тўғрисида
)
Ўзбекистон Республикаси “Касаба уйушмалари тўғрисида”ги Қонуни талабларини амалга ошириш, педагогик кенгашдан мактаб касаба уйушмаси раислигига номзодларни тавсия этиш учун қўйилган масала юзасидан йиғилиш раиси О.Сидиқов сўзга чиқди ва мактабда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган 16-сонли давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синфлар ўқитувчис Авалбоева Гулчехра, рус тили ўқитувчиси Шодмонов Абдумажид ва инглиз тили ўқитувчиси Ҳусанбоев Қурбонбойлар номзодини кўрсатди.
Шундан сўнг сўзга чиққан мактабнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари мактабнинг касаба уйушмаси раислигига номзод ўқитувчиларни мактабдаги фаолияти, жамоат ишларидаги фаоллигини айтиб ўтди. Шундан сўнг йиғилиш қатнашчилари бир овоздан 16-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ҳусанбоев Қурбонбой Комилжонович номзодини қўллаб қувватлади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб мактаб Педагогика Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мактаб касаба уйушмаси раислиги лавозимига Ховос туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ҳусанбоев Қурбонбой Комилжонович номзоди тавсия этилсин.
2. Ушбу қарорнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман
Котиб: Б.Хазратқулов
Do'stlaringiz bilan baham: |