Тасдиқлайман норин тумани ҳокими сентябрь 2022 йил
Download 39.32 Kb.
|
Бойовул МФЙ концепцияси
аҳолининг камбагал қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш, «махаллабай» ишлаш тизими орқали камбагал ахоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш йўналишида:
оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқадан фойдаланиши, даромадли мехнатга бўлган интилиши ва эхтиёжларини «хонадонбай» ўрганиш. Бунда, ижтимоий химоя реестрига кирган оилаларга алохида эътибор қаратиш; хонадонларнинг 4 та тоифага туғри ажратилганлиги, ижтимоий химоя реестридаги оилалар камбағал аҳоли қатламига мансублиги юзасидан ёзма шаклда хулоса расмийлаштириш; тахлиллар асосида камбагал оилалар рўйхатини шакллантириш; аҳолини камбагалликдан чиқариш дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини ташкил этиш; иш билан банд бўлмаган ахолини доимий даромад келтирувчи фаолият билан шугулланишини йўлга қўйиш мақсадида субсидия ажратиш бўйича тавсиянома бериш; оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш ва аҳолига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш; фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига ёки янги бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш; устоз-шогирд анъанаси асосида банд бўлмаганларни махаллада фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳамда хунармандларга бириктириш; маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар турлари, сифати ва хажмини ошириш мақсадида тегишли соха мутахассисларини жалб қилиш; тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини тезкорлик билан хал этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур чораларини кўриш. махалланинг инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йуналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланиш йуналишида: Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан шакллантирилган давлат-хусусий шериклик лойихасини амалга оширишга мувофиқ келадиган инфратузилма объектларининг рўйхатини 1 октябр холатига олиш; маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари каби инфратузилмани (кейинги ўринларда — инфратузилма объектлари) яратишни назарда тутувчи лойихаларни аниқлаш; маҳалла худудидаги инфратузилма объектларини давлат-хусусий шериклик асосида лойихалаштириш, қуриш, реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилиш учун тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида ваколатли идоралар (ҳокимлик, давлат активларини бошқариш агентлигининг худудий бошқармаси ва бошқалар)билан биргаликда таргибот ишларини амалга ошириш;Норин туман хокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тугрисидаги битим асосида амалга оширилиши мулжалланаётган истикболли лойихаларни, ер участкаларини тегишли ҳудуднинг эхтиёжларини хамда салохиятини инобатга олган холда ўрганиш; маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик лойихаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тусқинлик қиладиган омиллар ва қонун бузилиши холатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан хуқуқни мухофаза қилиш органларига хабар бериш; Download 39.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling