Тасдиқлайман олот туманархиви директори


Download 16.5 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi16.5 Kb.
#1775134
Bog'liq
SH OMONOV LAVOZIM YO\'RIQNOMASI







ТАСДИҚЛАЙМАН
Олот туманархиви директори
___________Ш.Д.Равшанов “___” _____________2023-йил



Олот туман Давлат архиви 1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИСИ Ш.Омоновнинг ЛАВОЗИМ йўРИҚНОМАСИ
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги «Архив иши тўғрисида»ги, 2001 йил 30 августдаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сонли «Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари, ҳамда туман давлат архиви Низоми, ушбу низомга асосланиб, фукаролар мурожаатлари билан иш олиб борувчи 1-даражали архивчининг умумий қоидалари, квалификасион тала блари, фунционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2.1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИ давлат архиви директори буйруғи асосида ишга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
3. 1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИ. Давлат архиви директорига бўй сунади.
4.1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИ амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги буйруқлари ва кўрсатмалари,вилоят архив иши бошкармаси, туман давлат архиви Низоми, Регламенти ва мазкур лавозим йўриқномасига амал қилади.


ИИ. КВАЛИФИКАСИОН ТАЛАБЛАР

1.1-ДАРАЖАЛИ лавозимига қўйиладиган квалификасион талаблар:


-олий маълумотга ва архив иши соҳасида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
-давлат архивининг фаолияти йўналишини аниқлайдиган юқори турувчи ташкилотларнинг бошқарув ва меъёрий ҳужжатларини билиши;
-архивда сақланадиган ҳужжатлар таркиби ва жамланиши, архивнинг ахборот-маълумот фонди ва ахборот-қидирув системасини билиши;
-ҳужжатлаштиришнинг давлат стандартлари, иш юритишни,асосий низомларини билиши;
-ҳужжатларни сақлов системаси ва таснифланишини билиши;
-архивда сақланаётган ҳужжатлар таркиби ва мазмунини билиши;
-архивнинг ахборот-маълумот фонди ва ахборот қидирув системасини билиши;
-ҳужжатларни сақланиш шароити, архив соҳасида қўлланиладиган атамалардан хабардор бўлиши;
-меҳнат меъёрлари, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши.


ИИИ.ФУНЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ

7.1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИ қуйидаги фунционал вазифаларни бажаради:


-туман давлат архивига мурожаат қиладиган барча фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб боради.
-туман давлат архивига мурожаат қиладиган ижтимоий–ҳуқуқий ва мавзули сўровларни ўрганиб боради ва уларга архив ҳужжатлари асосида маълумотномаси тайёрлайди.
-туман давлат архивига мурожаат қиладиган фуқароларнинг оғзаки ва ёзма сўровларини ҳисобини олиб боради ва журналга ёзиб боради.
-туман давлат архивига мурожаат қиладиган фуқароларнинг сўровларидаги корхона ёки ташкилотлар мавжуд бўлмаса, уларни жойида аниқлаб, тегишли корхонага хат орқали мурожаат қилади.
-хужжатхонадан катта фонд сақловчининг рухсати билан керакли фонд ҳужжатларини олади ва фойдаланади.
-архив ҳужжатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар киритади.
-хар чорак сўнгида бажарган ишларининг ҳисоботини тузади.
-меҳнатни мҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши курашиш қонун-қоидаларига риоя қилади.
- йўналишга оид масалалар бўйича ходимларга маслаҳатлар беради;
-профессионал касб этикасига ва фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилади.


ИВ. ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

1.1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИ қуйидагиларга жавобгардир:


-ЎзР МАФ таркибига киритилган ҳужжатлардан фойдаланиб архив маълумотларини тайёрлаш;
амалдаги ушбу лавозим йўриқномада зиммасига юкланган вазифаларни вақтида ва сифатли бажариш;
-ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича амалдаги қоида ва йўриқномаларга риоя қилиш;
-туман давлат архивига мурожаат қиладиган ижтимоий–ҳуқуқий ва мавзули сўровларни ўрганиб бориш ва уларга архив ҳужжатлари асосида маълумотномаси тайёрлаш;
-сақловхоналардаги ҳужжатлардан фойдаланиб архив маълумотларини тайёрлашда унинг хаққонийлиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
-корхона ва ташкилотлар хамда фуқароларнинг сўровларини сифатли ва вақтида бажариш;
-сақловхонадан катта фонд сақловчининг рухсати билан керакли фонд ҳужжатлари олиш ва фойдаланиш.


В. ЛАВОЗИМ БЎЙИЧА ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР (АЛОҚАЛАР)

10.1-ДАРАЖАЛИ АРХИВЧИхизмат вазифаларини бажариш жараёнида архив раҳбарияти, унинг таркибий бўлимлари ҳамда ўз йўналиши бўйича ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.




ТАНИШДИМ: _________________________
Download 16.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling