«тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси фвб бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи подполковник


Download 56.5 Kb.
bet4/4
Sana10.02.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1187484
1   2   3   4
Ҳар чоракдаги текширув ёнғин ўчиргичлари ўрнатилган жойни, уларга яқинлашиш йўлларини кўриб чиқиш ва ёнғин ўчиргичларини ташқи кўрикдан ўтказиш ишларини ўз ичига олади.
Ҳар йиллик текширув ҳар чораклик текширув ҳажмида ўтказилади ҳамда газ баллонидан ёки газли ёнғин ўчиргичдан сиқиб чиқариладиган газнинг сизиб чиқиш катталигини қўшимча равишда назорат қилади. Шунингдек ёнғин ўчиргичларини очиш (тўлиқ ёки қисман), фильтрларнинг ҳолатини, ёнғин ўчирувчи моддаларнинг кўрсаткичларини текшириш ишлари бажарилади. Агар улар норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлмаса, ёнғин ўчиргичларни қайта зарядлаш керак бўлади.
Камида беш йилда бир марта ҳар бир ёнғин ўчиргичи ва сиқиб чиқарувчи газли баллон зарядсизлантирилади, ёнғин ўчиргичнинг корпуси тўлиқ ёнғин ўчирувчи модда қолдиқларидан тозаланади, чидамлилиги бўйича гидравлик синовлар ҳамда ёнғин ўчиргич корпусининг, ишга тушириш каллакчасининг, шлангнинг ва қулфлаш қурилмасининг герметикликлиги бўйича пневматик синовлар ўтказилади.
Ёнғин ўчиргичларни текшириш ва қайта зарядлаш бўйича умумлаштирилган талаблар жадвалда келтирилган.



Ишлатиладиган ёнғин ўчирувчи модданинг тури

Муддати (камида)

Ёнғин ўчирувчи модда параметрларини текшириш

Ёнғин ўчиргични қайта зарядлаш

Сув (сув қўшимчалар билан)

Бир йилда бир марта

Бир йилда бир марта

Кўпик*

Бир йилда бир марта

Бир йилда бир марта

Кукун

Бир йилда бир марта (танлаш йўли билан)

Беш йилда бир марта

Углекислота
(углерод диоксиди)

Бир йилда бир марта тарозида тортиб кўриш

Беш йилда бир марта

Хладон

Бир йилда бир марта тарозида тортиб кўриш

Беш йилда бир марта

Техник хизмат кўрсатилганидан ёки ёнғин ўчиргич қайта зарядланганидан сўнг “Ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатишни ҳисобга олиш журнали” ва “Ёнғин ўчиргичларни қайта зарядлашни ҳисобга олиш журнали”да тегишли ёзувлар қайд этилади ҳамда бу ҳақда ёнғин ўчиргич корпусига ёрлиқ бириктирилади.


Шартли белгилашнинг мисоли:
ОВП(Н)-10(г)-2А; 55В-(01)У2 ГОСТ…
Ҳаво-кўпикли ёнғин ўчиргичи (ОВП), паст каррали (Н), корпуснинг сиғими 10 л, ёнғин ўчирувчи моддани газ-генерацияловчи элементи (г) билан сиқиб чиқарилиши, қаттиқ ёнувчан моддалар (ёнғин ўчоғининг даражаси 2А) ва суюқ ёнувчан моддалар (ёнғин ўчоғининг даражаси 55В) учун ёнғинни ўчириш, модель 01, иқлимий ижро У2, ГОСТ …
ОП-5(з)-3А; 89В; С-(01) Т2 ГОСТ …
Кукунли ёнғин ўчиргичи, корпуснинг сиғими 5 л, дам бериладиган (з), қаттиқ ёнувчан моддалар (ёнғин ўчоғининг даражаси 3А), суюқ ёнувчан моддалар (ёнғин ўчоғининг даражаси 89В) ва газ (С) учун ёнғинни ўчириш, модель 01, иқлимий ижро Т2, ГОСТ …
ҚР ФВБ ЁНваПТЭБ бошлиғи
подполковник Д.Реймов
Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling