«тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси фвб бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи подполковник


Download 56.5 Kb.
bet1/4
Sana10.02.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1187484
  1   2   3   4






«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи подполковник
Б.Оразбаев

«____» ____________ 2022 й





Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчилари
билан командирлик тайёргарлик дарс ўтиш бўйича


Мавзу: Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва улардан фойдаланиш усуллари


Дарснинг ўтказиладиган вақти ва ойи: 19.10.2022 йил.

Аниқ бир объектни ҳимоялаш учун керакли ёнғин ўчиргичларнинг тури ва даражасини танлаш, объектда содир бўлиши мумкин ёнғиннинг тоифасини баҳолаш асосида белгиланади. Уларни қўллаш самарадорлиги ҳам зарядланган ёнғин ўчирувчи моддага, ҳам бир қатор ҳолларда ҳосил бўладиган оқимларнинг тавсифларига боғлиқ бўлади.


Ёнғин ўчиргичларни “Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар”да келтирилган талабларга мувофиқ қўллаш тавсия этилади.
Агар объектда комбинациялашган ёнғин ўчоқлари бўлиши мумкин бўлса, у ҳолда ёнғин ўчиргичларини танлашда нисбатан универсал бўлган, юқорироқ ҳимоялаш даражасига эга бўлган ёнғин ўчиргичлари танланиши лозим.
Ёнғин ўчиргичларининг жойлаштирилиши шундай амалга оширилиши керакки, улар ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари сифатида энг самарали фойдаланилиши лозим. Ушбу тамойилнинг амалга оширилиши “Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар”га мувофиқ бир қатор оддий талабларни бажарилишига асосланади.
Биринчидан, ёнғин ўчиргичларини ёнғин пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган жойлар яқинида, йўллаклар бўйлаб ва хоналардан чиқишда, жойлаштириш керак. Ёнғин ўчиргичлари ёнғин пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган жойлардан, хоналарнинг тоифасига қараб, турли масофада жойлаштирилади. Хусусан, жамоат бинолари ва иншоотлари учун улар 2 кг дан кам бўлмаслиги, А, Б, В тоифадаги хоналар учун эса - 30 кг гача бўлиши лозим ва ҳаказо.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling