“тасдиқлайман” (отм ректори) “келишилди”
-мавзу. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотнинг
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Пенсия иши НД-2019 1-курс учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
43-мавзу. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот тизимини ислоҳ этиш заруриятини белгиловчи асосий омиллар. Ижтимоий суғурта тизимини молиялаштиришда аҳолининг иштирокини таъминлаш. Ижтимоий суғурта механизмларни такомиллаштиришнинг зарурлиги. Фуқароларни ижтимоий суғурталаш тизимидаги иштирокини рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Фуқароларнинг ижтимоий таъминланганлик даражасини ошириш. Ижтимоий таъминотда давлат ва хусусий сектор шериклигини йўлга қўйиш. Ижтимоий таъминотнинг молиявий барқарорлигига эришиш. 44-мавзу. Хорижий мамлакатларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот асослари Хорижий давлатларда ижтимоий сиёсат йўналишлари ва уларни амалга оширишга масъул ижтимоий институтлар. Хорижий давлатлар ижтимоий таъминот турларига умумий тавсиф. Ривожланган хорижий давлатларда ижтимоий таъминот моделлари. Хорижий давлатларда давлат ва нодавлат ижтимоий таъминот тизимлари. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ижтимоий таъминот тизимларининг ўзига ҳос хусусиятлари ва бу борадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари. Хорижий давлатлар ижтимоий таъминотини ташкил этиш ва фуқароларнинг ижтимоий 19 таъминотини амалга оширишдаги илғор тажрибалар ва улардан Ўзбекистонда фойдаланиш шарт-шароитлари ва имкониятлари. V. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади: – амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш; – ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; – талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш; – талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш; – амалий машғулотлар нафақат аниқ мавзу бўйича билимларни якунлаш, балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир. Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: 1. “Пенсия иши” фанига кириш; 2. Пенсия таъминотининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи; 3. Пенсия таъминотининг моҳияти ва аҳамияти; 4. Пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари; 5. Пенсия таъминотини бошқариш; 6. Пенсия таъминотининг молиявий манбалари; 7. Аҳолини давлат пенсиялари ва ижтимоий нафақалар билан таъминлашда давлат мақсадли жамғармаларининг ўрни ва аҳамияти; 8. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, даромадлари ва харажатлари; 9. Пенсия жамғармаси молиявий ресурсларини бошқариш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш; 10. Пенсия жамғармаси тўловларини бошқа манбалардан қоплаш тартиби; 11. Давлат пенсияларининг турлари; 12. Ёшга доир пенсияларни тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби; 13. Ногиронлик пенсияларини тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби; 14. Боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби; 15. Ҳарбий хизматчилар давлат пенсия таъминотининг хусусиятлари; 16. Ички ишлар органлари ходимлари пенсия таъминотининг хусусиятлари; 17. Пенсия таъминотининг ҳолатига таъсир этувчи омиллар; 18. Пенсия жамғармасидан тўланадиган нафақалар, уларни тайинлаш ва тўлаш тартиби; 19. Пенсия таъминотидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари; 20. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти; 21. Жамғариб бориладиган пенсия таъминотини бошқариш; 20 22. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши; 23. Пенсия таъминоти назоратини ташкил этиш; 24. Пенсия таъминотининг ахборот тизимлари; 25. Хорижий давлатлар пенсия тизимлари; 26. Нодавлат пенсия таъминотининг мазмуни ва хусусиятлари; 27. Пенсия таъминоти: келажакка назар; 28. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий суғуртанинг ўрни ва аҳамияти; 29. Ижтимоий суғуртанинг турлари; 30. Ижтимоий суғуртанинг молиявий асослари; 31. Ижтимоий ва касбий рисклар; 32. Меҳнатга қобилиятсизликни суғурталаш; 33. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш; 34. Тиббий суғурта; 35. Ишсизлик суғуртаси; 36. Пенсия суғуртаси; 37. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш; 38. Ижтимоий таъминотнинг моҳияти, аҳамияти ва шакллари; 39. Ижтимоий таъминотнинг молиявий манбалари; 40. Ижтимоий таъминот тизимида меҳнат вазифаларини бажариш чоғида етказилган зарарни қоплаш механизмлари; 41. Ижтимоий таъминот тизимида имтиёзлар ва компенсацион тўловлар; 42. Аҳолига уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакллари, усуллари ва молиялаштириш манбалари; 43. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотнинг ҳуқуқий асослари; 44. Хорижий мамлакатларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот асослари. Амалий машғулот мавзуларида фаннинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академгуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling