“тасдиқлайман” (отм ректори) “келишилди”


I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1587410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1.Пенсия иши НД-2019 1-курс учун

I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий 
таълимдаги ўрни 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиб бораётганлиги 
уларни ҳар томонлама кучли ижтимоий ҳимоялашни тақозо этади. Хусусан, 
фуқароларни кексайганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ногирон ва 
боқувчисини йўқотганда уларга пенсия ва нафақалар тўлаш бугунги куннинг 
муҳим масалаларидан ҳисобланади. Пенсия йўналиши мамлакатимизда янги 
ривожланаётган йўналишлардан бири эканлигини ҳисобга олиб, “Пенсия 
иши” фанини ўқитиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрнини пенсия тизмида рақобатбардош 
кадрларни тайёрашда, илмий ва инновацион ишланмалар асосида пенсия 
тизимини ривожлантиришда, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуалари 
шаклланишида, 
малакавий 
амалиётларни 
ўтказишда, 
амалиётчи 
мутахассисларни муаммоли маъруза ва ўқув жараёнларига жалб этишда соҳа 
битирувчиларини доимий иш ўринлари билан таъминлаш жараёнидаги 
узвийликда кўриш мумкин. 
“Пенсия иши” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган бўлиб,
1-курснинг 2-семестри, 2-курснинг 3-4-семестри, 3-курснинг 5-6-семестри ва 
4-курснинг 7-8-семестрларида ўқитилиши режалаштирилиган. “Пенсия иши” 
фани фақат “Пенсия иши” таълим йўналишида ўқитилади. 
II. 
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари 
 
Фанни ўқитишдан мақсад – келгусида юқори малакали иқтисодчи-
мутахассислар бўлиб етишадиган талабаларда пенсия тизимининг тузилиши 
ва фаолияти юзасидан назарий ва амалий билимларни шакллантириш ва 
чуқурлаштиришдан иборат. 
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни пенсия иши бўйича 
назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга 
услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини 
бажаради. 
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг 
пенсия иши фанини ўзлаштиришлари, қарорлар ва бошқа норматив 
ҳужжатларни ўрганишлари, билим ва кўникмаларини оширишлари учун 
қуйидаги талаблар қўйилади. 
Талаба: 
− пенсия иши тушунчаси ва мазмуни; 
− пенсия таъминотининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи; 
− пенсия таъминотининг моҳияти; 
− пенсия тизимининг давлат иқтисодиёти ва молия тизимига таъсири; 
− пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари; 
− ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот; 



− аҳолининг қариши, туғилиш-ўлиш индексларини пенсия тизимига 
таъсири; 
− аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда, уларни ижтимоий ҳимоя 
қилишда пенсия таъминотининг ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши; 
− жаҳонда пенсия тизими моделларини; 
− Ўзбекистонда пенсия тизимининг вужудга келиши ва ривожланиш 
тарихини; 
− давлат пенсияларининг турларини; 
− аҳолини давлат пенсиялари ва ижтимоий нафақалар билан 
таъминлашда давлат мақсадли жамғармаларининг ўрни ва аҳамияти; 
− бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, даромадлари ва 
харажатларини; 
давлат 
пенсия 
тизимининг 
ташкилий-ҳуқуқий 
асосларини 
таҳлилини; 
− жамғариб бориладиган пенсия таъминотини; 
− давлат ва хусусий пенсия тизимидан иборат аралаш тизим 
таҳлилини;
− нодавлат пенсия фонди даромадларини шакллантиришни; 
− халқаро пенсия тизими амалиёти ва тажрибалар асосида ижтимоий
суғурта ролини оширишни; 
− ижтимоий суғурта фаолияти, унинг молиявий асосларини; 
− ижтимоий таъминотнинг моҳияти ва молиявий асосларини билиши 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling