Тасдиқлайман” Сўх туман ҳокими


Download 45.21 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi45.21 Kb.
#1050737
Bog'liq
КАБУЛ БАЁН 20,12,2022 шахсий




FARG’ONA VILOYATI SO’X TUMANI
HOKIMLIGINING YIG’ILISH
B A Y O N I
Rovon shaharchasi 151400. A.Temur kо’chasi 95-уй.Tel (73) 462-50-30.
____”___________ 2022 yil № -__________

«ТАСДИҚЛАЙМАН”
Сўх туман ҳокими,
________С.Сайидмусаев
____”_________ 2022 йил
Фарғона вилояти Сўх туман ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказилган шахсий қабулининг
БАЁНИ
Раислик қилади: - С.Сайидмусаев туман ҳокими,


Таклиф этилганлар: - Туман ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда
тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари .


КУН ТАРТИБИ
Жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказилган шахсий қабул давомида тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш тўғрисида
Сўх туман ҳокимининг назорат режасига асосан ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, 2022 йил 20-декабрь куни туман ҳокими томонидан туман ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабулда жами 14-нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этдилар.
Қабулда иштирок этган жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан жами келиб тушган мурожаат 14 та шундан жойида ижобий ҳал этилгани 1 та, ҳуқуқий маслаҳат берилгани 0 та, тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга йўналтирилганлиги 12 та.
Қабул давомида аникланган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилиш учун туман ҳокимининг масалага дахлдор аппарат ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимларига тегишли топшириқлар берди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.Сўх туман ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан ўтказилган шахсий қабул давомида келиб тушган мурожаатлар асос ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Туман Девонхона булими мудири О.Болтабоевга
- уч кун муддатда жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказиладиган қабул давомида келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан назорат-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш вазифаси топширилсин.
3.Сўх туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бўйсунувдаги мутахассислари, бўлим раҳбарлари ҳамда дахлдор идора раҳбарларига;
-мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг амалий ечимларини топишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бажарилишини назоратга олиш;
-қабул давомида келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва қонуний ҳал этиш чораларини кўриш;
-келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари бўйича назорат режада белгилаб берилган муддатларда муаллифга ва туман ҳокимлигига ахборот киритиш вазифалари топширилсин.
4.Ушбу баёнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлигининг Ижро интизом бўйича бош мутахассиси И.Ахматов зиммасига юклатилсин.


Баённи ёзиб борувчи: О.Болтабоев
Download 45.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling