«тасдиқлайман» Шуманай тумани ҳокими


Download 127 Kb.
bet2/7
Sana17.02.2023
Hajmi127 Kb.
#1207370
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ёшлар масалалари буйича идоралараро комиссиясининг баёни

бир ҳафта муддатда «Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан, «Yoshlar mehnat guzari» комплексини фойдаланишга топшириш жадвали (сетавой график)ни ишлаб чиқиш;
доимий равишда «Yoshlar mehnat guzari» комплексини, шунингдек, бошқа объектларни қуриш (жойлаштириш) учун ҳусусий инвесторларга белгиланган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларин кўрсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев) билан биргаликда Давлат дастури доирасида «оғир» ва «қониқарсиз» деб тоифаланган ҳудудларни «қониқарли» тоифага ўтказиш бўйича амалий чораларни кўрсин.
6. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Клышев)га «Yoshlar mehnat guzari» комплексига муҳандислик коммуникацияларини, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқлари олиб келинишини ҳамда уланишини таъминласин.
7. «Халқ банки» туман филиали (Ф.Толыбаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда «Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастури доирасида 2019 йил учун шакллантирилган манзилли рўйхатга киритилган ҳар бир лойиҳа эгаси билан шахсан учрашиб, лойиҳаларни қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
2019 йил давомида Дастур доирасида лойиҳаларни ўз муддатларида молиялаштирилишини тизимли назорат қилиб бориш;
Шунингдек 2019 йилда реализация қилинадиган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директории (Р.Галиакберов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Н.Жадигеров) билан биргаликда ҳорижда ишлаб қайтган, авф этилган, ёшлар кафиллиги билан озодликка чиққан ёшларни биринчи навбатда иш билан таъминлаш чораларини кўриш ва ҳорижда ишлаб қайтган ёшларга ҳорижга кетишларини олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар ойда камида бир маротаба янгича ёндашувлар асосида «Сайёр меҳнат ярмарка»ларни ўтказиб бориш;
«Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастури доирасида объектларни қуриш бўйича ҳақ тўландиган ишларга банд бўлмаган ёшларни, жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшлар меҳнат отряд»ларини ихтиёрий асосда кенг жалб қилиш чораларин кўриш топширилсин.
9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев), туман Мудофаа ишлари бўлими (Р.Мадалиев) билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида уч кун муддатда ҳарбий хизматчи ва ходимлардан иборат тарғибот гуруҳини ташкил этиш.
Тарғибот гуруҳи ҳудудлардаги «Фидокор ёшлар» ва «Жасорат» клуби аъзолари билан ҳамкорликда барча ёшларни қамраб олган ҳолда уларни ҳарбийликка қизиқтириш бўйича мулоқатлар, ҳарбий хизматчилар билан ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўз тенгдошларига мурожатлари каби маънавий-маърифий ишларни доимий равишда амалга оширилишини йўлга қўйсин.
10. Туман Ички ишлар бўлими (А.Жумамуратов), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Н.Жадигеров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев), Халқ таълими бўлими (Ф.Толыбаев) бир ой муддатда ҳамкорликда қўшма қарор ва унга илова шаклида манзилли бошланғиш ташкилоти етакчиси ҳамда профилактика инспектори ўртасида ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқилишини таъминлаш;
ёшлар ўртасида «Фидокор ёшлар» патрул гуруҳи фаолиятини кенг тарғиб қилиш, гуруҳларда ёшлар қамровинини кўчайтириш, шунингдек руруҳ таркибида самарали фаолият олиб бораётган фаол ёшларни белгиланган тартибда муносиб рағбатлантириб бориш чораларини кўрсин.
11. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғы (А.Аманиязов), Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Е.Даулетмуратов), Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Галиакберов), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Н.Жадигеров) билан биргаликда манзилли режа асосида ихтиёрий суғурта бадали тулаш орқали томорқада ўзини-ўзи банд қилиш истагидаги ёшлар учун туман солиқ инспекциясида бадал тўланадиган ҳисоб рақамларини очсин ва тегишли тижорат банкларига етказиш;
жойларда мазкур масала юзасидан тушунтириш тарғибот ишларини кенг жамоатчилик ҳусусан, бандлиги таъминланмаган ёшлар орасида тизимли ташкил этиш чораларини кўрсин.
12. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Атаниязов), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Н.Жадигеров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов), тумандаги Касб-ҳунар коллежлари (А.Кайпназаров, А.Нурылаев, У.Айтмуратов), туман Хотин-қизлар қўмитаси (Д.Ибадуллаева), Нуроний жамғармаси (Х.Жарылкасинов) билан биргаликда туманда оммавий спортни тарғиб этиш, айниқса ёшларни кенг жалб этган ҳолда бадантарбия тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш тизимини ташкил этсиш;
2019 йилда аҳолини соғломлаштириш, спортни тарғиб этиш мақсадида «Ёшлар спорт ҳафталиги», «Хотин-қизлар ҳафталиги», Маҳаллалар ва Нуронийлар спорт ҳафталиги» ҳамда «Таълим муассасалари ҳафталиги» спорт тадбирларини кўпайтириш орқали аҳоли ва ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
13. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Н.Жадигеров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов), тумандаги Касб-ҳунар коллежлари (А.Кайпназаров, А.Нурылаев, У.Айтмуратов)га, жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари бўйича барча таълим муассасаларида ёшларнинг сиёсий фаоллигини ҳамда ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтириш бўйича кенг қамровли учрашувлар ва тарғибот тадбирларини ташкил этсин.
14. Республика Манъавият ва маърифат маркази туман бўлими (К.Исаков) ҳудудлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида кенг қамровли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш топширилсин.
15. Халқ депутаталари туман Кенгаши сессияларида ҳар чоракда «Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастури ҳамда ушбу баёнда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар бир масъул ташкилот раҳбарларининг танқидий ҳисоботлари эшитилиб борилиши белгилаб қўйилсин.
16. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг тумандаги муҳбирлари (У.Насиров), «Шоманай нуры» газетаси (К.Наурызов)га туманда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
17. Мазкур мажлис баёни қарорининг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Алланиязов зиммасига юклатилсин.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling