Тасдиқлайман” Сирдарё туман 2-сектор раҳбари


Download 49.43 Kb.
bet10/11
Sana18.11.2023
Hajmi49.43 Kb.
#1784037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Туркистон МФЙ

___________ Б.Каримов
“____” август 2023 йил

Туркистон” МФЙ
ёшлар етакчиси



___________ К.Ўсаров
“____” август 2023 йил

Туркистон” МФЙ
хотин-қизлар фаоли



_________Х.Рахмонова
“____” август 2023 йил

Туркистон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси
___________ И.Сандибоев
“____” август 2023 йил

Туркистон” МФЙ раиси


___________ К.Холбоев
“____” август 2023 йил


Илова
Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА

Ҳаракатлар режасида 4 та устувор йўналиш белгиланган бўлиб, ҳар бир маҳалла кесимида:


1. Шахс билан ишлаш;
2. Оила билан ишлаш;
3. Барча қатламдаги ёшлар билан ишлаш;
4. Ҳуқуқбузарлик содир этилиши мумкин бўлган объектлар бўйича ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини жорий этиш назарда тутилган.
Маҳалладаги “бешлик” (профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, раис) ўзаро ҳамкорликда ҳудуддаги мавжуд ижтимоий ҳолатни таҳлил қилиб чиқади ва натижасига кўра, амалга оширадиган чора-тадбирларни манзилли равишда “ҳаракатлар режаси”га алоҳида банд сифатида киритади.


I. Шахс билан ишлаш (хорижий миграцияда бўлган, ҳисобда турган, ғайрижтимоий хулқ атворли ва бошқалар), уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари йўналиши.
Ушбу йўналишда қуйидаги шахсларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлаш масаласи банд сифатида режага киритилади. Жумладан:
– Ички ишлар органлари профилактик ҳисобда турган ҳар бир ёшни тушмуш тарзи ўрганилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш масалалари;
– Ғайри ижтимоий ҳулқ-атвордаги шахслар (шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, низолашаётган шахслар, мунтазам спиртли ичимлик ёки бошқа модда таъсирида низоли ҳолатни келтирувчилар ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) билан ишлаш масалалари.
– Маҳаллада доимий яшовчи хорижий миграцияга чиқиб кетган ҳар бир ёш билан индивидуал ишлаш масалалари киритилади.
Мисол учун:
Чора-тадбирлар устунига
Маҳаллада доимий яшовчи хорижий миграцияга чиқиб кетган ҳар бир ёш яшаш манзили, исми, шарифи ва қайси давлатга кетганлиги аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда алоҳида банд сифатида киритилади.
Амалга ошириш механизми устунига
Ушбу ёшни чет давлатига кетганлиги сабаби ва ҳозирдаги ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, у билан ишлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинади.
Тавсиялар:
Ижтимоий ҳолати яхши бўлса профилактик огоҳлантиришга қаратилган тадбирлар;
Ижтимоий ҳолати оғирлар бўйича мутасадди идоралар билан муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар;
Ўта оғир ижтимоий ҳолатдагиларни Ватанга қайтаришга қаратилган тадбирлар.
Муддати устунига
Белгилаб олинган ҳар бир вазифага аниқ муддати (кун, ой, йил) алоҳида кўрсатилади.
Масъуллар устунига
Ҳар бир вазифага маҳалла бешлиги ўзининг функционал вазифасидан келиб чиқиб ижрочи масъул сифатида белгиланади.



Download 49.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling