Тасдиқлайман” Сирдарё туман 2-сектор раҳбари


II. Оилалар билан ишлаш, уларда соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар йўналиши


Download 49.43 Kb.
bet11/11
Sana18.11.2023
Hajmi49.43 Kb.
#1784037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Туркистон МФЙ

II. Оилалар билан ишлаш, уларда соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар йўналиши.
Ушбу йўналишда қуйидаги оилаларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлаш масаласи банд сифатида киритилади.
Жумладан, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи шахслар яшаётган оилалар билан ишлаш масаласи.
Оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилалар;
мунтазам спиртли ичимлик ёки бошқа модда таъсирида низо чиқарувчи шахслар оилалари;
руҳий ҳолати оғир аҳволдаги шахслар яшаётган оилалар;
боқувчисидан бири хорижий миграцияга чиқиб кетган оилалар;
яшаш шароити оғир, кам таъминланган оилалар шулар жумласидан.


III. Профилактик тадбирларни (учрашув ва очиқ-мулоқотлар, ватанпарварлик тадбирлари, спорт мусобақалари ва бошқалар) ташкил этиш, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар йўналиши.
Ушбу йўналишда қуйидаги профилактик тадбирларни ташкил этиш масаласи алоҳида банд сифатида режага киритилади. Жумладан:
– Ҳарбий-ватанпарвалик тадбирлари турларига қараб алоҳида банд сифатида киритилади;
Мисол учун: “Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғини, “Ватанпарварлар” ҳарбий-соғломлаштириш оромгоҳи, “Амир Темур издошлари” спартакиадаси, “Мен аскар бўламан” акцияси, “Армия менинг фахрим” танлови кабилар.
– Маҳалла ҳудудида ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва ўтказиладиган спорт мусобақалари турларига қараб алоҳида банд сифатида киритилади;
Мисол учун: Бадминтон тўгараги, Футбол клуби, “Маҳалламиз маликалари” волейбол мусобақаси, Шахмат-шашка тўгараги ва бошқалар
– Ёшлар билан турли соҳа вакиллари маданий-маърифий учрашувлар, психологик тренинглар ташкил этиш алоҳида банд сифатида киритилади;
– Ёшларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар киритилади.
– Маҳаллада “кўча сардорлари” тизимини ташкил этиш ва тунги жамоатчилик рейд тадбирлари киритилади.
IV. Ҳуқуқбузарликлар содир этилиши юқори бўлган ва ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар тўпланадиган объектларда ва уларнинг ҳудудларида ўтказиладиган профилактик чора-тадбирлар йўналиши.
Ушбу йўналишда қуйидаги объектларни алоҳида назоратга олиш ва ушбу объектлар атрофида алоҳида профилактик тадбирларни ташкил этиш масаласи банд сифатида режага киритилади.
Жумладан, кафе-бар, тунги клуб, интернет клуб, умумий овқатланиш шаҳобчалари, истироҳат боғлари, ташландиқ ёки қурилиши тугалланмаган бинолар, дала шийпонлари, сув ҳавзалари, дала ҳовлилар.
Тавсиялар:
Мазкур объектларда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларидан келиб чиқиб, объект эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш;
объект атрофига патруллик йўналишларини белгилаш ҳамда жамоатчилик рейдларини ташкил этиш;
ҳуқуқбузарлик содир этилиши кўпайиши кузатилган ҳолатларда мутасадди ташкилотларга ахборот бериш.
Download 49.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling