"Тасдиқлайман" сонли дмтм мудираси


Download 25.83 Kb.
bet1/3
Sana14.02.2023
Hajmi25.83 Kb.
#1199000
  1   2   3
Bog'liq
Жисмоний тарбия йўриқчисининг иш режаси



07

02
“Тасдиқлайман”
__ -сонли ДМТМ мудираси
______________
____тумани Мактабгача таълим бўлими
_____-сонли Давлатмактабгача таълим муассасаси
Жисмоний тарбия йўриқчисининг
20 ─20 ўқув-йилига мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ





Бажариладиган ишлар мазмуни

Вақти

1.Ташкилийвамёьрийҳужжатларбиланишлаш

1.

“Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”ни ўрганиб чиқиш ва амалиётда фойдаланиш.

Сентябрь

2.

“Илк қадам” ўқув дастурини таҳлил қилиш.

Октябрь

3.

Такомиллаштирилган «Болажон» дастури билан ишлаш.

Йил давомида

4.

Жисмоний тарбия йўриқчиси юритиши лозим бўлган иш ҳужжатларини тайёрлаш (183─буйруқ асосида)

Йил давомида

5.

Спорт залини таъмирлаш ва инвентарлар билан жиҳозлаш.




6.

Барча ёш гуруҳларида жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам, режа асосида ўтказиш.

Йил давомида

7.

Педагогик кенгаш ва семинарларда мунтазам қатнашиб бориш.

Йил давомида

8.

Ўқув йили сўнгида ёзма ва оғзаки ҳисоботларни тайёрлаш

Йил охирида

2.Мактабгачатаьлиммуассасаси тарбияланувчиларибиланолиббориладиган ишлар

1.

Машғулотга тайёргарликни юқори саъвияда ташкиллаштириш.

Йил давомида

2.

Болаларни машғулотга қизиқишларини ортириб бориш.

Йил давомида

3.

Шашка тўгаракларини ташкил этиш

2-чорак давомида

4.

Болаларни спорт байрамларига жалб этиш (07─02 иш режаси асосида)

Йил давомида

5.

Жисмоний ривожланишда орқада қолган болалар билан алоҳида ишлаш (07─03, 07─04 )

Йил давомида

6.

“Отам, онам ва мен спортчилар”, ”Соғломжон ва полвонжон”, ”Камолот ва камалак”, “Алпомиш ва Барчиной” спорт мусобақаларини уюштириш
(07─05 иш режаси асосида)

Чоракда бир марта

3. Ота-оналар билан олиб бориладиган ишлар

1.

Гуруҳларнинг ота-оналар мажлисларида қатнашиб бориш.

Йил давомида

2.

“Оилада болаларни чиниқтириш ”, “Саломатлик туман-бойлик”,”Касаллик ифлос қўлларда”,”Болаларни қайси ёшдан спорт тўгарагига бериш керак” , ”Қиз ва ўғил болалар гигиенаси ” мавзуларида давра суҳбатлари уюштириш.

Чоракда бир марта

3.

Ота-оналарни спорт мусобақаларига ва тўгаракларга жалб этиш.

Йил давомида

4.Тарбиячи билан ҳамкорликдаги бажариладиган ишлар

1.

Машғулотларни тарбиячи билан ҳамкорликда олиб бориш (07─03)

Йил давомида

2.

Болаларнинг умумий ҳолатини текшириш, жисмоний ривожланишда ортда қолган бола билан ишлашда тарбиячи билан ҳамкорлик қилиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия йўриқчиси: ___________________



07

03

СПОРТ БАЙРАМЛАРИ СЦЕНАРИЙЛАРИ


Соғломжон ва полвонжон”


қувноқ эстафета
(4-5 ёш учун)
Этафетада болалардан икки жамоа (ярим доира, тўғри саф, тўлқинсимон ва бош.) саф тортиб мусиқа садолари остида майдончага кириб келадилар (қўлларида гул, байроқ лента ва шунга ўхшаш буюмлар бўлиши мумкин) ва бошловчи ишораси билан шартларни бажаришга киришадилар.
1-шарт.“Тезликни ошир” бунда болалар белгиланган масофага тез югуриб ортларига қайтадилар.
2-шарт.“Эпчил қуёнлар” болалар икки оёқлаб сакраб белгиланган масофага боришлари ва ортларига ҳам сакраб қайтишлари керак.
3-шарт.“Тўпни узат” бунда болалар зич ҳолатда, бир бирларига яқин турадилар ва қўлларини тепага кўтариб тўпни шеригига узатади.Тўп етиб борган иштирокчи сафнинг олдига келиб тўпни яна узатиб юборади ва шу тариқа то биринчи турган қатнашчи охирига боргунча давом этади.
4-шарт.“Буюмга тегиб кетма” бу шартда иштирокчилар илон изи қилиб териб қўйилган буюмлардан (кегли, пирамидка, устунча) уларга тегмасдан маррагача югуриши ва илон изи бўйлаб қайтиши керак.
5-шарт.“Гардишдан сакра” юу шартда иштирокчилар кетма кет қўйилган гардишлардан сакраб бориб саватга тўп ташлайдилар ва ортга тўғри югуриб қайтадилар.
Юқоридаги шартларни яхши ва бехато бажарган гуруҳ ғолиб саналади ҳамда икки жамоалар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Болалар ютишга ҳам ютқазишга ҳам руҳан тайёр бўлишлари лозим. Жисмоний тарбия мураббий буни инобатга олиши ва иштирокчиларни тўғри йўналтириши лозим. Эстафета сўнгида албатта мусиқий чиқишларни амалга ошириш болалардаги чарчоқни ёзишга хизмат қилади.
Соғломжон ─ полвонжон”
(5-6 ёш учун)
1-шарт:“Мўлжалга ол!” бунда болалар белгиланган масофага қўлларида тўп билан тез югуриб, саватнинг ичига тўпни тушириб, ортларига қайтадилар.
2-шарт:”Кенгуру”иштирокчилар қоп шаклидаги халтачани кийиб кенгуруга ўхшаб сакраган ҳолда маррага бориб сакраган ҳолда қайтиб келадилар.
3-шарт: “Ким чаққон” қатнашчилар тўпни оёқлари орасига қистириб олиб маррага етиб олгач, тўпни қўлларига олиб югуриб ортга қайтадилар.
4-шарт.“Қайси жамоа биринчи” бу шартга тарбиячи аввалдан тайёргарлик кўради. Майда моторика иштирок этадиган ушбу шартда иштирокчилар жамоа бўлиб ишлайдилар, дарахтни истаган барг ва гул ёки мевалар билан безашлари лозим.
5-шарт.“Айланиб ўт!” бу шартда иштирокчилар илон изи қилиб териб қўйилган буюм (кегли)лар орасидан маррагача тўпни ерга уриб бориб келадилар.
6-шарт.“Буюмни уриб тушир!” бу шартда иштирокчилар қатор қилиб териб қўйилган буюм (кегли)ларни тўп билан уриб йиқитадилар.Эстафета қувноқ кайфиятда якунланади.

Download 25.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling