Цинк-оксид эвгенол малҳами чайнов босимига бардошли. Бу пломба ашёси сут тишларини пломбалашда фойдаланилади. Эвгенол композит ашёларининг адгезия ва полимеризация жараёнларини бузади. Шунинг учун ҳозирда эвгенол ўрнини босадиган ашёлар, яъни полиметил метакрилатли пломба ашёлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундай пломба ашёлар «NE» (nonevgenol) тамғаси ёки «Evgenoltree» тамғаси билан чиқарилади. Буларга мисол қилиб “Cimavit” (PierreRoland), “Koltosol” (Coltene), ”Cimpat” (Septodont), ”TempbondNE” (Kerr), ”Tempit” (Centriks), ”Темпопро”(Радуга-Р).
Ҳозирда нур билан қотувчи вақтинчалик пломба ашёлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар эластик бўлиб, борсиз осонлик билан олиб ташланади. Бу ашёлар композит ашёлар таркибига таъсир кўрсатмайди.
Вақтинчалик пломба ашёлари бир неча ойга (6 ойгача) мўлжалланган. Кўпинча цинк-эвгенол, цинк-фосфат, поликарбоксилат ёки шишанонаиер цементлардан фойдаланилади. Хорижий давлатларда – вақтинчалик қопла-малар (алюминий, қалай, пластмассадан)дан фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |