Тасдиқлайман” Термиз 9-идум директори: А. Турсунов


Download 17.71 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi17.71 Kb.
#1204133
Bog'liq
1 октябр


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Термиз 9-ИДУМ директори:
_________А.Турсунов
Термиз шаҳридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 1- октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан
Байрамингиз муборак, азиз Устозлар ! ” мавзусида ўтказилган тадбир


Б А Ё Н И №__

2018 йил 29 сентябр Термиз шаҳар


Раислик қилувчи: А.Турсунов - 9-ИДУМ директори


Қатнашди: О.Раҳмонқулов - ЎИБДЎ
Э.Гадайшаев - ММИБДЎ
Г.Абдуллаева – БТ етакчиси
Мактабнинг барча ўқитувчлари
К У Н Т А Р Т И Б И


Мактабда 1- октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан
ўтказилган “Байрамингиз муборак азиз устозлар! ” тадбири ҳақида
Мактабда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори А.Турсунов кириш сўзи билан очиб берди .А.Турсунов Давлатимиз мустақиллигининг 27 йили давомида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан давлатимизни барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди.
Мактабнинг ММИБДЎ Э.Гадайшаев сўзга чиқиб, ўз навбатида таълим соҳасида кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз ижобий самарасини бераётганини, йилдан-йилга давлат таълим стандартларининг бажарилиш рейтинги юқорилаб бораётганини, шу билан бирга ўқувчиларнинг билим даражаси замонавий талабларга жавоб бераётгани биз устоз ва мураббийларни хурсанд қилаётганини таъкидлаб ўтди. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ўқувчиларимизга, азиз устозларимизга чексиз ғайрат ва шижоат, уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятларига катта омадлар тилаб қоламан, дея ўз сўзини якунлади.
Шундан сўнг мактабнинг 3 “А” ва 3”Б” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий мусиқий дастур намойиш этилди. Ўқувчилар ўзлари тайёрлаган шеър, қўшиқ ва рақслари билан давра қатнашчиларини хушнуд қилишди. Байрам кўтаринки руҳда якунланди.


Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:



  1. Мактабда 1- октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан

ўтказилган “Байрамингиз муборак азиз устозлар! ” тадбири қониқарли
деб топилсин.


БТ етакчиси: Г.Абдуллаева


Ўтказилган тадбирдан лавҳалар
Download 17.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling