ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Тошкент давлат педагогика университети ректори
А.К.Киргизбаев
__________________________
«____»_______________2022 йил
|
«МАЪҚУЛЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги ОАК раиси
А.Т. Юсупов
__________________________
«____»_______________2022 йил
|
13.00.01 – «Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи»
ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон
Д А С Т У Р И
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси
Раёсатининг 2022 йил «____»__________ ____-сонли қарори билан тасдиқланган
ТОШКЕНТ – 2022
АННОТАЦИЯ
“Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” ихтисослигидан малакавий имтиҳон қабул қилиш дастури Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” Қонуни ҳамда педагогика фанини ривожлантиришга оид мавжуд меъёрий ҳужжатлар асосида яратилган бўлиб, психологик-педагогик тайёрлаш тизимининг муҳим таркибий қисмидир. Унинг асосий мақсади - педагогика ихтисослиги бўйича талабгорнинг назарий ва касбий тайёргарлик даражасини унинг ушбу фаннинг шаклланиши ва ривожланиши тарихини, умумий концепциялари ва методология масалаларини, манбаларини, шу билимлар тармоғининг асосий назарий ва амалий муаммоларини, мавжуд материални нечоғлик билишини аниқлаб бериши, унинг илмий адабиётни, шу жумладан, чет эл даврий нашрларини ҳамда илмий тадқиқотларнинг замонавий усулларини қанчалик эгаллаганлигини кўрсатиб бериши лозим.
Тузувчилар : п.ф.д., проф. Б.Абдуллаева
п.ф.н., доц. Р.Г.Исянов
Do'stlaringiz bilan baham: |