“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet13/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Ҳамраев Шербек Холмумин ўғли ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни,-...Мен


9252-сонли ҳарбий қисмда 2018 йил феврал ойидан буён хизмат қилиб келмоқдаман. Мен бу ерда мутахасис ҳайдовчи бўлиб хизмат қиламан. Мен ўз хизматимни бошлаганимдан сўнг бир йилда бир маротаба меҳнат таътилига чиққан вақтларимда ўз яшаш хонадонимга яъни Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласига ота-онамнинг яшаш хонадонига келиб тураман.Хатирчи туманида Отам Очилов Холмўмин Ҳамроқулович, 1960 йилда туғилган, ҳозирда 2-гуруҳ ногирони, Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшайди. Онам Очилова Ҳабиба Рўзиевна 1972 йилда туғилган, уй бекаси, Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшайди. Акам Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли, 1993 йилда туғилган, устачилик билан шуғулланиб келади, Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида оиласи билан бирга яшайди. Акам Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли турмуш ўртоғи ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан ота-онамдан алоҳида яшаб келади. Акам Ж.Ҳамраев туман ҳудудида ёғоч устачилиги билан шуғулланиб келар эди. Акам Ж.Ҳамраев қиш фаслида мол бозорларига чиқиб мол олди-сотди фаолияти билан ҳам шуғулланиб келар эди. Ж.Ҳамраевни охирги маротаба 2022 йил қиш фаслида мол олди-сотди билан шуғулланиб юрганлигини ота-онам билан телефон орқали гаплашган вақтларимда эшитган эдим. Ж.Ҳамраевнинг ўзи билан ҳам баъзи вақтларда телефон орқали гаплашиб турар эдик. 2022 йилнинг март ойининг ўрталарида отам Х.Очилов билан телефон орқали сухбатлашган вақтимда отам менга акам Ж.Хамраев Россия давлатига кетганлигини, акам Ж.Хамраев Россия давлатига кетишидан аввал Хатирчи туманида яшовчи бир нечта фуқаролардан чорва молларини сотиб олиб пулларини бермасдан кетиб қолганлигини айтди. Мен акам билан охирги маротаба акам Ж.Ҳамраев билан 2022 йил феврал ойларида телефон орқали гаплашган эдим. Мен акам билан ҳол-аҳвол сўрашиб гаплашдим холос. Орадан бир неча кун ўтиб менга ўзларини Хатирчи тумани “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи шахслар деб таништирган фуқаролар қўнғироқ қилишиб, гўёки акам улардан келгусида мен орқали ҳарбий қисмда ишловчи ҳарбийларга мол гўштини ўтказиш мақсадида улардан чорва молларини сотиб олганлигини, ушбу чорва молларини пулларини ҳозирги вақтга қадар бермасдан Россия давлатига кетиб қолганлигини, шу сабабли уларга етказилган зарарларни қоплашимни талаб қилишни бошлади. Мен бу ҳақида ота-онамдан сўраган вақтимда улар ҳам акам Ж.Ҳамраевнинг қарзларини сўраб бир нечта фуқаролар безовта қилишаётганлигини айтишди. Бироқ, мен акам Ж.Ҳамраевдан ҳарбий қисмда ишловчи ҳарбийларга мол гўштини ўтказиш мақсадида чорва молларини олмаган ва бу каби ишлар билан шуғулланмаганман. Акам Ж.Ҳамраев чорва молларини сотиб олган шахсларни шу йўл билан алдаб улардан чорва молларини қарз эвазига олган экан. Акам билан Ж.Ҳамраев билан 2022 йилнинг апрел ойи ўрталарида телеграмм ижтимоий тармоғи орқали сухбатлашиб, ундан нима сабабдан мени “ўртага қўшиб” фуқаролардан чорва молларини ологанлиги тўғрисида сўраганимда у менга ушбу фуқарлар “ишониши” учун бу каби гапларни айтганлигини, уларга мени ўртага қўшса одамлар тез ишониши айтиб мендан кечирим сўради ва ҳоизрда Россия давлатида эканлигини, ўша ерда ишлаб топган пуллари билан қарзларини узишини айтди. бўлган воқеалар шулардан иборат. Менга қўнғироқ қилиб пулларини талаб қилган фуқароларни аввалдан танимайман ва улар билан аввалдан ҳеч қандай муносабатларим бўлмаган. Акам бу ишларни нима сабабдан қилганлигини билмайман, бироқ ўзи билан сухбатлашганимда бу ишларни одамларни ишонтириш учун қилганлигини айтди. Акам Ж.Ҳамраев айнан қаерда эканлигини айтгани йўқ, бироқ Россия давлатида эканлигини айтди холос....” деб билдирган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling