“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Вилоят ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
Ш.Мусаев
« » август 2021 йил
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш
Б А Ё Н И № ______
2021 йил _____ август Наманган шаҳри
Йиғилиш раиси:
|
Ш.Мусаев – Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
|
|
|
Иштирок этганлар:
|
Вилоят бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари, аппарат ходимлари
|
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
2. Бошқа масалалар
(Ш.Мусаев, И.Қўчқарова, ...... Н.Мамажонов)
Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Мусаев очди ва кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Йиғилиш раиси ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Жумладан, мазкур қарорнинг 7-бандидаги “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситаларининг 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминласин” топшириқни ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, бошқарма бош ҳисобчиси Н.Мамажонов ҳам сўзга чиқиб мазкур қарорга мувофиқ бошқарма балансидаги автотранспорт воситасини очиқ электрон аукционга қўйиб сотилишини ва келиб тушган маблағ бюджетга ўтказиб берилиши бўйича тушунтириш бериб ўтди.
Кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда вилоят бошқаруви
Қарор қилади
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
29 апрелдаги 258-сонли қарори ҳамда йиғилишда сўзга чиққан марузачиларнинг марузалари ижро учун қабул қилинсин.
2. Бошқарма бош бухгалтери (Н.Мамажонов) томонидан бошқарма балансидаги 50 024 ААА рақамли КОБАЛТ русумли автомашинани хозирги кундаги ҳақиқий бозор баҳосини аниқлаш учун бахолаш консалтинг хизмати орқали баҳолатилсин.
3. Бошқарма бош мутахассиси (Н.Мамажонов) ҳамда бошқарманинг хўжалик ишлари мудири (М.Ғиёсов) автомашинани очиқ электрон аукцион савдога қўйилишини таъминласин.
4. Бошқарма бош мутахассиси (Н.Мамажонов) ҳамда бошқарманинг хўжалик ишлари мудири (М.Ғиёсов) автомашинани электрон савдода сотилгандан кейин автомашинани балансдан чиқариш ва келиб тушган маблағни белгиланган тартиб асосида бюджет ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таъминласин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Баёнлаштирувчи О.Камолов
Do'stlaringiz bilan baham: |