К И Р И Ш
Л О Й И Ҳ А Н И Н Г М А Қ С А Д И.
Самарқанд вилоят Ургут туман Ўрамас маҳалласидаги Хусусий боғчани иситиш ускуналари ҳамда ўйингоҳ билан жихозлаш лойихаси фаолиятини ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш хамда 60% ёш мутахасис ишчиларни олишни мақсад килганмиз. бизни ушбу бизнес режани тайёрлашга ва амалга оширишга ундади. Ушбу бизнес режамиз амалга оширсак биз 3 кишини янги иш ўринлари билан таъминлаб, давлатимиз бюджетига солиқ тушумлари кўпайтиришни ва албатта даромад олишни кўзлаяпмиз. Ушбу фаолият турига мен керакли бўлган тушунча ва сир асрорларини, замонавий хизматлар курсатиш холатини яхши биламан. Соҳада босқичма-босқич таркибий ўзгаришлар юз бермоқда, замонавий технологиялар асосида сифатли хизматлар курсатиш замонавий жихозлар билан таминлаб туриш, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг асосий харакатлантирувчи кучи бўлиб кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик ҳисобланади. Бизнинг иқтисодиётимиз ҳам илдам қадамлар билан бозор муносабатлари шароитида иш юритишга ўтиб бормоқда. Мен ушбу лойихага амалга ошириш давомида бугунги кунда Республикамизда тадбиркорлик соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоят ҳамда туманимизни иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссамни қўшиш энг асосийси даромад олишни режалаштираяпман.
Do'stlaringiz bilan baham: |