Тасдиқлайман” Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А. Абдумухторов


II. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш


Download 95.5 Kb.
bet2/5
Sana26.01.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1128177
1   2   3   4   5
Bog'liq
Давлат Ёшлар дастури (РКни топширигига асосан Масуъл ташкилотчи томонидан ишлаб чикилган дастур)

II. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш

3.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови доирасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича кўрик-танлов ўтказиш

1. Оммавий ахборот воситаларида танловни тарғиб қилиш.
2. Ҳудудий комиссияларни шакллантириш, ҳужжатларни жамлаш ва ўрганиб чиқиш.
3. Ҳудудий комиссиялар хулосасига кўра танловнинг 1-босқичи ғолибларини аниқлаш.
4. Тармоқ касаба уюшмалари тизимига қарашли ташкилотлар ўртасида танловнинг 2-босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

февраль

март
апрель



Республика Кенгаши бюджети, 5,0 млн.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассис, Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмаси, Республика Кенгаши масъул ташкилотчилари,

4.

Ҳудудларда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини ҳамда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Сиз касаба уюшмасини биласизми?” танловини ташкил этиш.

1. Танлов Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

апрель

май


Корхона, ташкилот ва муассасалар маблағлари

Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмалари, Республика Кенгаши масъул ташкилотчилари, туман (шаҳар) кенгашлари

5.

Олий таълим муассасалари талабалари учун “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этиш

1. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинг ўтказиш, олий таълим муассасалари кесимида ўқувлар ташкил этиш жадвали ва дастурини ишлаб чиқиш.
2. Тақдимот материалларини семинар-тренингда иштирок этган олий таълим муассасалари талабаларига тарқатиш.

сентябрь

октябрь


Республика Кенгаши бюджети,
2,0 млн.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассис, Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмаси, Республика Кенгаши масъул ташкилотчилари

III. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

6.

Ҳудудий ва тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари иштирокини таъминлаш, келишув ва шартномаларга ёшлар учун киритилган қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш

1. Жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссиясига ёшлар вакилларини киритиш.
2. Ёшларга берилаётган қўшимча имтиёз ва кафолатлар мониторингини олиб бориш.

март

ҳар чорак



Корхона, ташкилот ва муассасалар маблағлари

Касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмалари, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис, масъул ташкилотчилар, туман (шаҳар) кенгашлари

7.

“Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида ёшларни кисик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини республика ҳудудларидаги “Эркин иқтисодий зона”лардаги қўшма корхоналар фаолияти билан таништириш

1. Эркин иқтисодий зоналардаги йирик корхоналар фаолияти билан танишиш юзасидан келишувга эришиш.
2. Тегишли мутахассисликда таълим олаётган битирувчилар рўйхатини шакллантириш.
3. Битирувчиларни йирик корхоналар фаолияти билан таништириш орқали бўлғусида иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

Март

Апрель
Апрель



Тармоқ касаба уюшмаси шаҳар ва туман кенгашлари ҳисобидан
5,0 млн.

Касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмалари, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис, масъул ташкилотчилар, туман (шаҳар) кенгашлари, ССП худудий бўлимлари билан ҳамкорликда

8.

Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “World Skills International” стандартлари асосида ёш ишчи касб эгалари ўртасида “Ёш касбий кўникма соҳиби” танловини ўтказиш

1. Ишчи гурух тузиш, тадбирни режасини тасдиқлаш.
2. Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, ёш ходимлар ўртасида танловни ўтказиш.
3. Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш.

Февраль

май
декабрь



Республика Кенгаши ва туман (шаҳар) кенгашлари бюджети,
10,0 млн.

Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмалари, Республика Кенгаши масъул ташкилотчилари, туман (шаҳар) кенгашлари


Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling